Мюнхенликлар кипери Мануэль Нойер ўйин дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қолди. Нойер мусобақада 53-ўйинини “қуруқ” ўтказди ва бу борада 2-ўриндаги Жанлуижи Буффонни ортда қолдирди.
Мазкур натижа бўйича рекорд эса “Реал” ҳамда “Порту” собиқ посбони Икер Касильясга тегишли – 59 та “қуруқ” баҳс.