Интрига бор. Мусобақа жадвали охирги тургача остин-устун бўлиб кетиши мумкин. Масалан, 6-ўриндаги АГМК чемпионатнинг қолган қисмида қоқилмаса, клуб тарихида янги саҳифа очилади. Лигада карвонбошилик қилаётган "Навбаҳор" ва "Насаф" яна медаллардан қуруқ қолса ҳам, ажабланмаймиз. Пойтахтнинг яқин ўтмишдаги 2 гранди эса келаси мавсумни Про лигада ўтказиш эҳтимоли бор.
Баъзи мураббийлар Осиё кубоги туфайли Суперлигада юзага келган (июнь ойидаги) тўхталиш шогирдларига ёмон таъсир қилгани ҳақида гапиришди. Бу фикрда қанчалик жон борлигини билиш учун танаффусдан кейинги 5 та тур (12-16) статистикасини йиғдик.
! Тенглик бўлиши учун июль-август ойларида ўтган олдинги турларнинг қолдирилган учрашувлари инобатга олинмади.
"Динамо" — асосий аутсайдер
Самарқанд клуби қанча ҳаракат қилмасин, қуйи дивизионга шўнғиши кун сайин анқлашаётгандек. Элитада жон сақлаш учун курашиши керак бўлган "Динамо" охирги 5 ўйинида 1 очко тўплади.
"Навбаҳор" — энг яхши (ҳозирча)
Охирги 5 турда Наманган клуби барчадан кўпроқ (11) балл йиғди. 2-ўриндаги "Пахтакор" активида 10та очко бор. Аммо "Сўғдиёна" 16-турнинг қолдирилган ўйинида "Нефтчи"ни ютса, ҳаммадан ўтиб кетади.
"Локо" гол уролмаяпти
"Темирйўлчилар" Коростинченкони истеъфога чиқариши учун етарли асос бор эди. Жамоа сўнгги 5 турда атиги 2 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилди. Бу лигадаги энг ёмон натижа бўлиб, "Локомотив" мавсум аввалида қўйиб юборган Марат Бикмаев ҳам Тошкент клубидан кўпроқ тўп киритди.
"Динамо"да "очиқ эшиклар байрами"
Самарқанд клуби бу даврда 13 та тўп ўтказиб юборди. Абрамовнинг келиши ҳам ҳозирча жамоага ёрдам беролмаяпти. Ўз навбатида "Олимпик" ва "Пахтакор" футболчилари маҳсулдорлик борасида энг яхши натижани қайд этишяпти (10 тадан).
Бабаянда "бетон" ҳимоя
"Навбаҳор" 5 ўйинда 3 марта гол ўтказиб юборди. "Лочинлар" дарвозасини фақат Шоҳназар Норбеков, Пўлатхўжа Холдорхонов ҳамда Шоҳруҳ Гадоев ишғол қилди.
"Қўқон-1912"да дуранглар серияси
Даврон Файзиев шогирдлари ҳам лигада жон сақлаш учун ҳаракат қилишяпти. Улар кетма-кет 5 ўйинда муроса кўчиаси танлашди.
АГМКдан сенсация
Олмалиқ клуби 12-тургача чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турганди. Аммо кейинги 5 та турда атиги 4 очко қўлга киритилди. Энг қизиғи, "кончилар"нинг муваффақиятсизлиги Миржалол Қосимов билан шартнома 2025 йилга қадар узайтирилганидан кейин бошланди.
Охирги 5 турда кимнинг натижаси сиз учун кутилмаган бўлди?
жамоалар | ўйин | очко |
---|---|---|
"Навбаҳор" | 5 | 11 |
"Пахтакор" | 5 | 10 |
"Сўғдиёна" | 4 | 9 |
"Олимпик" | 5 | 9 |
"Қизилқум" | 5 | 9 |
"Металлург" | 5 | 8 |
"Насаф" | 5 | 6 |
"Қўқон-1912" | 5 | 5 |
"Локомотив" | 5 | 4 |
"Бунёдкор" | 5 | 4 |
"Сурхон" | 5 | 4 |
АГМК | 5 | 4 |
"Нефтчи" | 4 | 3 |
"Динамо" | 5 | 1 |
Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФА| футбол АНАЛИЗИ
![]() | 13.06.2025 14:32 Ўқилди 3594 Eshitdik-da! O'zbekiston terma jamoasi Jahon chempioniga qarshi o'ynaydi |
![]() | 11.06.2025 21:48 Ўқилди 2619 "Manchester Siti" Klublar o'rtasidagi jahon chempionati uchun qaydnomasini elon qildi |
![]() | 10.06.2025 18:24 Ўқилди 1971 JCH-2026 saralash bosqichi. O'zbekiston – Qatar (matnli translyaciya) |
![]() | 15.06.2025 12:11 Ўқилди 1488 KO‘JCH. Bugun "PSJ" - "Atletiko" va yana 3 ta o‘yin bor |
![]() | 11.06.2025 00:05 Ўқилди 1239 JCh-2026 saralash bosqichi: O‘zbekiston guruh bosqichini g’alaba bilan yakunladi! |
![]() | 13.06.2025 11:56 Ўқилди 1233 "Oltin to'p"ga davogarlar qachon elon qilinishi malum |
![]() | 08.06.2025 11:32 Ўқилди 1221 Ronalduga KJCH ishtirokchisi safiga o'tish taklif qilindi |
![]() | 09.06.2025 00:08 Ўқилди 1026 Millatlar ligasi. Portugaliya va Ispaniya bosh sovrin uchun kurash olib bormoqda (onlayn hisob) |
![]() | 17.06.2025 08:24 Ўқилди 825 Xabi Alonso “Real“ futbolchilariga ultimatum qo'ydi |
![]() | 11.06.2025 07:08 Ўқилди 693 O'rtoqlik uchrashuvi. Angliya tarixda ilk bor Afrika terma jamoasiga mag'lub bo'ldi |