Расман: “Рома” Шомуродовни А Серия янги мавсуми учун қайдномадан ўтказди. Рўйхатга Дибала ва Вейналдум ҳам киритилди
14.08.2022 08:00 Ўқилди: 327
Ваниҳоят, А Серия расмий сайтида 2022/23 йилги мавсумда қатнашадиган барча жамоаларнинг қайдномаси эълон қилинди.
Унга кўра, “Рома” рўйхатдан 25 футболчини ўтказди ва улар орасида Элдор Шомуродовнинг (14-рақам) ҳам номи бор. Шунингдек, ёзги трансфер ойнаси вақтида римликлар сафига келиб қўшилган Пауло Дибала (21-рақам) ва Жоржиньо Вейналдум (25-рақам) ҳам рўйхатда бор.
“Бўрилар” бугун мавсумдаги илк расмий ўйинини сафарда “Салернитана”га қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади.