Ўтказилган 105 ўйинда ҳакамлар 48 бор 11 метрли нуқтага ишора қилишди. Олдинроқ пенальтидан энг кўп фойдаланган жамоалар ҳақида маълумот бергандик. Энди жабрдийдаларга тўхталамиз.
Барчадан кўп пенальти тепаётган "Сурхон" айни пайтда ундан энг кўп азият чекаётган клуб бўлиб турибди. Термизликлар дарвозасига бугунгача 8 бор 11 метрли жарима белгиланди (улардан 7 таси голга айланган).
2-ўринда яна сенсацион равишда "Пахтакор" қайд этилган. Ҳакамлар жами 6 бор "шерлар" дарвозасига пенальти белгилаган бўлса, улардан 3 таси голга айланди.
ФАКТ: 2021 йилги мавсумда "Пахтакор" дарвозаси томон фақат 1 бор пенальти тепилган, аммо зарба муваффақиятсиз чиққан эди (яъни, амалдаги чемпион ўтган мавсумда 11 метрли нуқтадан умуман гол ўтказмаган).
"Навбаҳор" жарима майдонидаги нуқтани бу йил фақатгина Акобирхўжа Шукуруллаев кўрсатди.
ФАКТ: Ўтган мавсумнинг 5-турида Фирдавс Норсафаров "Навбаҳор" дарвозасига "11" белгилаган вазият катта жанжалга сабаб бўлганди ("Пахтакор" билан ўйинда). Шундан кейин ўтказилган 36 турда Ўткир Юсупов дарвозаси томон атиги 2 марта пенальти қўйилди.
Демак, Самвел Бабаян ўз шогирдларига жарима майдонида тоза ўйнашни ўргата олибди.
2022 йил бу борада фақатгина "Металлург" "Навбаҳор"дан тозароқ ўйнаяпти. Ҳозирча бекободликлар дарвозасига пенальти тепилгани йўқ.
Тўлиқ жадвал (Нарзулла Сайдуллаев билан биргаликда тайёрланди):
клуб номи | пенальти | гол | |
---|---|---|---|
1 | "Сурхон" | 8 | 7 |
2 | "Пахтакор" | 6 | 3 |
3 | "Қизилқум" | 5 | 5 |
4 | "Динамо" | 5 | 5 |
5 | "Олимпик" | 5 | 3 |
6 | "Локомотив" | 3 | 3 |
7 | "Нефтчи" | 3 | 3 |
8 | "Бунёдкор" | 3 | 2 |
9 | АГМК | 3 | 2 |
10 | "Сўғдиёна" | 3 | 2 |
11 | "Насаф" | 2 | 2 |
12 | "Қўқон-1912" | 2 | 2 |
13 | "Навбаҳор" | 1 | 1 |
14 | "Металлург" | 0 | 0 |
Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФА| футбол АНАЛИЗИ
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2151 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1842 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1338 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1311 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1197 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1056 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1020 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 807 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 777 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 774 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |