- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?
- Ўйин биз кутгандек бўлди дея оламан. Бизга бугун жуда қийин бўлишини билар эдик. "Бунёдкор" яхши жамоа. Жамоанинг ёшлардан таркиб топгани унчалик ҳам аҳамиятга эга эмас. Йил бошидаёқ "Бунёдкор" сифатли футболчилардан ташкил топганини айтгандим. Шу сабаб ҳам биз бугунги ўйинга жуда жиддий тайёргарлик олиб боргандик. Бугун ҳимояда жуда ҳам тартибли ўйнадик. "Қизилқум" бугун ўйиннинг охирига қадар тартиб ва характер кўрсатди.
- Ўйин сўнгида Нестеров ва Станиславлевич ўртасидаги тортишув юзага келди. Бунга нима сабаб бўлди?
- Тўғриси бу вазиятни кўрмадим. Аммо ўйиндан сўнг улар билан гаплашиб оламан. Бу нарсани албатта ҳал қиламиз.
- Шуҳрат Муҳаммадиев мунтазам равишда марказий ҳимояда ўйнамоқда. Футболчининг ўзи бундан мамнунми?
- Шуҳрат Муҳаммадиевга қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ. У жамоа учун борини бериши керак. Муҳаммадиевнинг ўзи олдиндан марказда ўйнашини билмаганди. Бобур жароҳат олганди. Шу сабаб ҳам марказга Шуҳратни қўйдик. Муҳаммадиев "Қўқон-1912"га қарши ўйинда ҳам марказда ўйнаганди. Таъкидлаганимдек, Бобурнинг жароҳатидан сўнг биз Шуҳрат Муҳаммадиевни марказга қўйишни бошладик. Бу унинг позицияси эмас. Аммо заруриятдан у марказда ўйнади.
10.04.2024 00:25 Ўқилди 2418 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1503 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1389 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1134 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 939 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 846 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
10.04.2024 00:00 Ўқилди 720 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 621 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 588 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 546 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |