"Сўғдиёна" — "Пахтакор" 2:2
Ҳакамлар: В.Агишев, Ҳ.Шодмонов, Ш.Раҳматов, Т.Суюнов.
ВАР: Р.Каримов.
АВАР: С.Шоюсупов.
Назоратчи: Т.Абдуллаев.
Комиссар: Ш.Ражабов.
Голлар: Сардор Собирхўжаев, 8 (0:1), Драган Черан, 19 (0:2), Марко Колакович, 45+1 (1:2), Шоҳрўз Норхонов, 90+14 (2:2).
"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 5. Аюбхон Нўъмонов, 6. Искандар Шойқулов, 7. Шаҳбоз Жўрабеков, 11. Жасур Ҳасанов, 17.Ҳусниддин Ғофуров, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 31. Лука Чермель, 77. Даниэль Насриддинов, 93.Марко Колакович.
Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 3. Диан Талхатов, 9. Шавкат Саломов, 10. Шоҳрўз Норхонов, 20. Баҳодир Насимов, 21. Абдужалил Маназаров, 26. Виталий Денисов, 28. Самандар Мавлонқулов, 44. Юрий Обшивац.
"Пахтакор": 33. Элдор Суюнов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Александр Насонов, 13. Илья Мартинович, 34. Фарруҳ Сайфиев, 6. Икром Алибоев, 7. Одил Ҳамробеков, 27. Сардор Собирхўжаев, 17. Достон Ҳамдамов, 10. Драган Черан, 19. Пишемислав Банашак.
Захира: 35. Санжар Қувватов, 8. Азиз Турғунбоев, 15. Диёр Ортиқбоев, 28. Диёр Холматов, 63. Муҳаммадали Ўринбоев, 88. Шаҳзод Азмиддинов.
Огоҳлантиришлар: Мартинович (90+2), Собирхўжаев (90+5)
Четлатиш: Ҳамробеков (51).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
Драматик ва баҳсларга бой бўлган учрашув якунланди.
90+14. Тўп ёнида Норхонов... ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳисоб тенлашди!
90+12. Пенальти! Мана сизга драма!
90+10. Ҳакам "Пахтакор" дарвозасига пенальти белгилаши мумкин, ВАРга мурожаат қилди.
90+7. Черан ўрнига Холматов майдонга туширилди.
90+4. Сардорхўжаев аламини рақибидан олди ва огоҳлантирилди.
90+2. Майдонда дод-вой қилиб ётган ҳам, огоҳлантириш олган ҳам "Пахтакор" футболчиси. Азмиддинов ёрдамга муҳтож, Мартинович огоҳлантирилди.
90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.
90. Денисовнинг кучли узатмасидан сўнг "Пахтакор" футболчиси энгашиб қолмаганида, тўп унинг бошини ҳам олиб кетиши мумкин эди.
88. Суюнов сўнгги беш дақиқа ичида иккинчи марта тиббий ёрдамга муҳтож бўлмоқда.
86. "Сўғдиёна" футболчиларининг зарбаларига "Пахтакор" дарвозаси калталик қилмоқда.
79. Қаҳрамонов қаҳрамонга айланиши мумкин эди, бироқ унинг зарбаси трибунанинг юқорисида ўтирган томошабинга совға бўлиб борган бўлса, ажабмас.
78. ЗАРБА! Норхонов қанотдан узатилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўймоқчи бўлди, бироқ Суюновнинг рухсатисиз пашша ҳам нарига ўтмаслиги маълум бўлди.
76. Мбаппе ҳам ўзидан 16 ёш катта бўлган Ҳасановдек меҳнат қилмаса керак.
73. Черан йўқ вазиятдан ҳам имкон топиб, гол уради, аммо ҳакамлар буни ҳисобга олишмайди. Офсайд деб топилди.
69. Денисов Алибоевдан ўзбек футболининг оғриқли зарбаларидан бирини қабул қилиб олди.
67. "Сўғдиёна" футболчисининг зарбаси регби спортида бўлганида, яхши очко жамғарарди.
65. Банашак учун бугунги баҳс якунланди, Турғунбонев майдонга туширилди.
61. Черан рақибига нисбатан арзимас қўполлик ишлатди. Кейин ҳакам менга ҳам қизил карточка кўрсатмасин деган мақсадда рақибидан узр сураб, уни туришига ёрдам берди.
58. ЗАРБА! Чераннинг зарбаси дарвоза тўсинига бориб урилди.
54. Ҳамдамов ўрнига Азмиддинов майдонга туширилди.
53. Жўрабеков ўз вақтида тормоз беролмасдан дастлаб майдон ортида баннерни курагини ерга текказди, сўнгра ўзи ҳам умбалоқ ошиб қўйди.
52. Ҳамробеков бугунги ўйиндаги муносиб хизматлари учун ҳакам томонидан қизил қоғозли эсдалик совғасини қабул қилиб олмоқда. Менича, бу даражада ҳимматга арзирли қўполлик эмасди. Қайта кўриб чиқиш керак.
49. Ҳамробеков Саломовни ўтказиб юборгиси келмади. ВАР эса ҳакамни чорлади. Ҳамробековга буёғига дам олиш учун шароит яратилиши мумкин.
46. Бугун кўпгина вазиятларда "Пахтакор" жарима майдонига оширилган тўп бошқалардан бегонасираб, фақатгина Суяновнинг қўлларига боришни афзал кўрмоқда.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар чиройли комбинациялар, аниқ зарбалар кутиб қоламиз, фақатгина абитуриентларга мўлжалланган парта ва стулларга жароҳат етказиб, имтиҳондан бенасиб қолдирмаса бўлгани.
Биринчи бўлим якунланди.
45+3. Денисовнинг ён чизиқдан отган тўпига шериклари жон-жаҳди билан ташланишди, бирови оёғини чўзди, бирови қуш сингари қанот чиқаришга уриниб кўрди, бироқ қайсар копток барибир "шерлар"га бориб тушди ҳада вазият бартараф этилди.
45+1. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Марко Колакович бурчакдан узатилган тўпни пешонасидаги лазери билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
43. Жасур Ҳасанов офсайд қоидаси яратилганидан хафа бўлган бўлса, ажабмас ушбу дақиқада.
39. Ҳакам пенальти борасида ВАРга мурожаат қилмоқда. Бироқ видеоёрдамчилар жиззахликларни хурсанд қиладиган хабар айтмади.
37. Денисов ким олади-ё, шугинани-ё, дея ён чизиқдан тўпни ичгарига йўналтирди. Суюнов эса мен оламан-о, шугинани-ё дея тўпни эгаллаб олди.
34. Рус тилида айтганда, қисқа "разбор" бўлиб ўтди футболчилар ўртасида. Ҳакам эса бу ер футбол ўйнайдиган майдон эканлигини иккала жамоа аъзоларига эслатиб қўйди.
32. Алибоев тўп билан кетаётган бир паллада нимадирдан чўчиб кетди шекилли, ўз-ўзидан оёқлари тойиб кетди.
27. Чераннинг гол урган оёғини рақиб футболчиси ўзиники билан солиштириб кўрмоқчи эди, бироқ билмасдан жароҳат етказиб қўйди.
25. "Сўғдиёна"да хет-трик ўзгариш: Нўъмонов ўрнига Маназаров, Чермель ўрнига Денисов, Насриддинов ўрнига Саломов туширилди
23. Тайм-аут, футболчилар нафас ростлаб олишмоқда.
19. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Биз телеэкранда мириқиб реклама кўраётган бир паллада "Пахтакор" иккинчи голни урибди. Бурчакдан узатилган тўпни Мартинович боши билан Драганга узатди ва Черан яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.
18. Ҳасанов шеригининг узатган тўпини тўхтатмасдан "Пахтакор" дарвозасига зарба йўллади, тўп эса бензин ёқилғиси тугаётган автомобиль сингари тезлик олди.
16. Чермель Ҳасановнинг бурчакдан узатмасига бош билан зарба йўллади, унинг уринишига бор-йўғи 2-3 метр етмади, холос.
13. "Сўғдиёна" футболчисининг қанотдан узатган тўпини Суюнов қучоқ очиб қарши олди.
12. "Сўғдиёна" ҳимоячиси қаршисига ёпирилиб келган рақиб футболчилари орасида нима қилишни билмасдан, тўпни уларга ҳадя қилиб юборди.
8. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сардор Собирхўжаев зарбалар кетма-кетлигини муваффақиятли якунлади. Унгача бўлган вазиятда ҳам дарвоза устунининг титраганини кўрдик. Ҳимоячилар эса шундай чиройли голни яқин масофадан томоша қилиш бахтига муяссар бўлди.
4. "Пахтакор" ҳимоячиси майдон ортида тўп узатиб турадиган болакайни узатма амалга оширди.
"Сўғдиёна" кўк, "Пахтакор" оқ рангли либосда ҳаракат қилади.
1. Учрашув бошланди.
26.03.2024 20:50 Ўқилди 1095 Элдор Шомуродов яна жароҳат олди |
19.03.2024 23:50 Ўқилди 912 Жаҳон чемпионати-2030 расмий логотипи намойиш этилди |
20.03.2024 09:50 Ўқилди 795 Goal 2005 йилдан кейин туғилган вундеркиндлар рейтингини тузди |
26.03.2024 07:25 Ўқилди 771 Бугун терма жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин |
20.03.2024 09:44 Ўқилди 720 Мухлислар Месси ўйнамаган ўйин учун пулларини қайтаришни талаб қилмоқдалар |
26.03.2024 05:22 Ўқилди 696 XXI асрда ўз ампуласида энг кўп гол урган футболчилар рамзий жамоаси (фото) |
19.03.2024 08:00 Ўқилди 597 «Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум |
25.03.2024 10:25 Ўқилди 579 «Кимдир ўлдими?». Месси «Интер Майами»га ўтишини эшитган Дэвид Бекхэм ётган жойида йиғлаб юборган экан |
26.03.2024 09:50 Ўқилди 519 FourFourTwo. Бразилия тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди |
26.03.2024 22:50 Ўқилди 468 Хитой футбол ассоциациясининг собиқ раҳбари порахўрликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди |