Мазкур баҳс борасида “темирйўлчилар” ҳужумчиси Мўминжон Мелиев фикрларига қулоқ тутдик.
“Қизилқум” билан ўйин хусусида
- Биласиз, рақиб жамоа таркибида тажрибали футболчилар йиғилган. Ўйиндан олган таассуротларим катта. Биз мазкур баҳсда жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаш ажойиб кайфиятни тақдим қилади. Бироқ бу ўйинни эсдан чиқариб, кейинги ўйинларга астойдил тайёргарлик кўрамиз.
Ғалаба борасида
- Мураббийларимиз томонидан берилган барча кўрсатмаларни бажардик. Қолаверса, ғалабага бўлган иштиёқимиз юқори эди. Биз бир жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва якунда мақсадимизга эришдик.
Янги жамоа нечта гол уриши хусусида
- Тўғриси, ўзимда ҳам бу борада саволлар бор. Худо хоҳласа, “Локомотив” сафида кўплаб голларни урмоқчиман, бунга астойдил ҳаракат қиляпман. Муҳитга мослашиб кетишимга жамоадошларим ҳам ёрдам беришмоқда. Афсуски, вазиятлардан фойдаланишда озгина омад етишмаяпти. Бироқ жамоага ёрдам бериш ва голларим билан ғалаба келтирсам бундан фақат хурсанд бўлардим.
“Локомотив”нинг мақсади тўғрисида
- Биласиз, жамоамиз ўз тарихига эга. Буни ҳамма жуда яхши билади. Худо хоҳласа, чиройли ўйинларимиз ва ғалабаларимиз билан мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз. Иккинчи даврада юқори ўринлардан бирини эгаллаш учун охиригача курашамиз.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2031 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1743 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1314 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1215 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1140 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1026 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 963 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 795 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 708 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 705 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |