Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.
ЯНГИЛАШ
69-дақиқа. "Ливерпуль" босимни кучайтирмоқда. Бурчак зарбалари, дарвоза томон зарбалар. "Фулхэм"га буёғига осон бўлмайдиган кўринади.
Дарвин Нуньесда яна имконият, аммо ҳимоячилар ҳам яхши ҳаракат қилишди.
66-дақиқа. Ўзгариш! Нескен Кебано учун ўйин тугади. Манор Соломон учрашувнинг қолган дақиқаларини майдонда ўтказади.
Бўлди, гол инобатга олинди - ҳисоб тенглашди.
Барчаси жойидалигига ишонч ҳосил қилиш учун бироз кутиб туриш талаб қилинмоқда.
64-дақиқа. ГООООООООЛ! Мохамед Салаҳдан узатма ва Дарвин Нуньес чиройли ҳаракат билан мувозанатни тиклади.
62-дақиқа. Дарвин Нуньес яхши зарба йўллади, аммо дарвозабон ишончли ҳаракат қилди.
59-дақиқа. Ўзгариш! Фабиньо ўрнини Жеймс Милнерга бўшатиб берди.
55-дақиқа. Мезбонлар қарши ҳужумда имкониятга эга бўлишганди, бироқ охирги узатма ўтмай қолди.
51-дақиқа. Ўзгариш! Фирмино ўрнига Дарвин Нуньес ўйинга қўшилди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
Биринчи бўлимда "Фулхэм" номдор рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатди ва ҳақли равишда ҳисобда олдинда бормоқда. 15 дақиқа дам оламиз.
45+1-дақиқа. "Ливерпуль"нинг навбатдаги уриниши омадсиз якунланди.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
42-дақиқа. Тўп назорати бўйича катта устунликка эга бўлсада, "Ливерпуль" ҳозирча ҳар ҳолда рақиб ҳимояси "қулфини оча олмаяпти".
39-дақиқа. Хавфли вазият! Луис Диаснинг яна бир зарбасидан кейин тўп дарвоза устунини ларзага "келтирворди", аммо бу сафар ҳам гол эмас.
37-дақиқа. "Почти" гол! Трент қарама-қарши қанотдаги Робертсонга тўпни аниқ узатди, ўз навбатида Эндрью ҳам жарима майдончаси марказидаги шерикларини кўрди, аммо на Диас, на Фирмино дарвозани ишғол қила олишмади.
35-дақиқа. "Ливерпуль" футболчиси марказда тўпни олдириб қўйди ва яна мезбонлар ҳужумга отилишди. Алиссоннинг ҳушёрлигигина хавфни бартараф бўлишига сабаб бўлди.
33-дақиқа. ГОООООООЛ! Александар Митрович!!! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Александар Митрович ўткир бурчакда, ҳимоячи билан турганига қарамай, дарвозага йўллай олди, Алиссон ҳам жамоасини қутқармади.
31-дақиқа. Алиссон дарвозаси олдида хавфли вазият, аммо Риднинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб қайтди.
30-дақиқа. Ўттиз дақиқа ўтди, тўпга эгалик қилиш 30% - 70% "Ливерпуль" фойдасига, аммо зарбалар бўйича устунлик мезбонларда 3 - 1.
28-дақиқа. "Ливерпуль" ҳам ўзининг биринчи бурчак зарбасини амалга оширди. Бироқ дарвозабон безовта қилинмади.
26-дақиқа. "Фулхэм" футболчиларига ҳакамнинг аксарият қарорлари ёқмаяпти ва эътирозлар деярли тинмаяпти.
23-дақиқа. Мезбонлар стандарт вазиятга эга бўлишди. Кетма-кет зарбалар, лекин тўп дарвозагача етиб бормади. Бурчак зарбаси.
22-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни мисрлик футболчи бош билан берган зарбаси билан якунлади, аммо тўп Марек Родак дарвозасидан анча юқоридан ўтиб кетди.
20-дақиқа. Салаҳ орқароқдан жарима майдонига ёриб кирган Хендерсонни кўриб, тўпни ташлади, лекин тажрибали ярим ҳимоячи узатмага улгурмади.
18-дақиқа. Клопп "бандаси" ўзига келди чоғи, меҳмонлар рақибни анча ўз дарвозасига яқин ҳудудда ҳимояланишга мажбур қиляпти.
17-дақиқа. Огоҳлантириш! Кенни Тете қўпол ҳаракати учун карточка ишлаб олди.
15-дақиқа. "Ливерпуль"нинг амалда биринчи чинакам ҳужуми бир йўла гол билан якунланди. Луис Диаснинг айланма зарбаси зўр чиқди, аммо бироз аввал Робертсон ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани сабаб ҳисоб ўзгармади.
Мегабайт билан муаммо йўқ, учрашувни жонли (видео) кўрардим деганлар учун қуйидаги ЛИНКни тақдим этамиз.
12-дақиқа. Лондонликлар ўтган вақт мобайнида анча тетик ўйин кўрсатишмоқда. Мезбонлар тўп учун курашда ҳам рақибга ортиқча имкон қолдиришмаяпти.
10-дақиқа. "Ливерпуль" ҳозирча рақибидан кўра кўпроқ ҳимояланишга мажбурлиги қизиқ албатта.
8-дақиқа. Ҳужуми охиригача етиб бормаган бўлсада, "Фулхэм" вакиллари дарҳол прессинг уюштириб, рақибни ўз жарима майдончасига яқин жойда тўхташга мажбур қилишди.
6-дақиқа. Ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини мезбонлар амалга оширишди. Иш чинакамига хавфли вазиятгача етиб бормади.
5-дақиқа. "Қизиллар" тўпни маълум вақт ўзларида ушлаб туриб, кейин ҳужумга тезда ўтишни ният қилишганди, бироқ узатма ўхшамади ва Марек Родак тўпни эгаллаб олди.
3-дақиқа. "Фулхэм" яна ҳужумда, қанотдан узатмадан кейин хавфли вазият юзага келиши мумкин эди. Бироқ қўшимчасига ҳакам оффсайд бўлганини маълум қилди.
2-дақиқа. "Ливерпуль"нинг ҳужуми бошланмасдан тугаб қолди.
1-дақиқа. Александр Митрович ҳимоячиларнинг сусткашлигидан кейин тўпни эгаллаб, "тикка" дарвозага қараб борди ва зарба берди, лекин ноаниқ.
1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни "Ливерпуль" аъзолари бошлаб беришди. Демак, кеттик.
Учрашув стартига ҳали бир неча дақиқа бор ва сиз, вақтни самарали ўтказиш учун "Ливерпуль" чемпион бўла оладими?" номли таҳлилий материални ўқиб чиқишингиз мумкин.
Клопп шогирдлари сафарда АПЛ дебютантига қарши кураш олиб боришади.
Асосий таркиблари аниқ бўлиб улгурган.
"Фулхэм": Родак, Тете, Тосин, Рим, Робинсон, Пальинья, Рид, Андреас, Кебано, Митрович, Де Кордова-Рейд
"Ливерпуль: Алиссон, Александр-Арнольд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Фабиньо, Хендерсон, Тиаго, Диас, Салах, Фирмино
26.04.2024 07:25 Ўқилди 2016 Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1488 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1389 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1083 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1047 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 825 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 807 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 798 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 639 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 04:50 Ўқилди 636 Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4) |