"Биз мухлислар учун ўйнаймиз. Ўйлайманки, улар бугун биздан рози бўлишди. Очиқ футбол кўрдик ва шунга яраша 5 та гол гувоҳига айландик. Бизда нуқсонлар кузатилди. Энг муҳими, 3 очкони қўлга киритдик. Ўйинимизни базада батафсил кўриб чиқиб, камчиликлар устида иш олиб борамиз", – деди Шацких.
- "Динамо" Киевда Александр Хацкевич ёрдамчиси бўлиб ишлагансиз. Ундан ўрганганларингизни "Пахтакор"да қўлламоқчимисиз?
- Албатта, Хацкевичдан ўрганганларимни қўллашни хоҳлайман. Бу ҳақда ўйлаяпмиз, ҳамма нарсани ўз вақти бор.
- Одил Ҳамробековни марказий ҳимояда ўйнатдингиз. Бу ҳимоядаги муаммолар билан боғлиқми ёки шу нарсани синаб кўряпсизми?
- Биз бир футболчимизни қайдномага киритишга улгурмадик. Ўйлайманки, кейинги баҳсгача бу масалани ечамиз. Бугун Одил Ҳамробековни марказий ҳимояда ўйнатишга тўғри келди. У бу чизиқда олдин ҳам ўйнаган. Одил бугун ишончни оқлади. У ва бошқа футболчиларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Узоқ танаффусдан кейин биринчи расмий учрашув бўлгани учун ҳаяжон сезилиб турибди.
- Банашакнинг ўйини Шаркичникидан кучли кўринмади. Шаркичнинг статистикаси яхши эди. Банашак танлови тўғри бўлдими? У ўйнаб кета олиши борасида ишончингиз комилми?
- У сизларни эмас, бизни лол қолдириши керак. Ўйинчи сифатида ундан қониқяпман. Унинг трансфери бўйича шахсан ўзим шуғулландим. У – ҳақиқий ҳужумчи, Шаркич марказий ҳужумчи эмасди. У орқароқда тўп тепарди. У ўйнайдиган чизиқда ўзимизда ҳам талайгина футболчилар топилади. Мен у билан гаплашдим ва уни кузатиб қўйиш бўйича қарор чиқардим. У қолганида, захирада қолиб кетарди ва ўйин амалиётига эга бўлмасди. Яна бир бор қайтараман, Пшемислав Банашак – ҳақиқий форвард, Шаркич орқароқда ўйнарди.
- Бугун айрим футболчилар ўзларини аяб ўйнагандай туюлди...
- Йўқ, ҳеч ким ўзини аяб тўп тепгани йўқ. Шунчаки узоқ муддатли танаффус таъсир қилиб, кўпчиликни ҳаяжон босди. Ҳамма футболчиларимиз борини бериб ҳаракат қилишди. Ўзингиз кўрдингиз. ўйин охирида ҳам жуда қийин бўлди, Барчасини ҳаяжонга боғлаган бўлардим.
- Ҳакамликка қандай баҳо берасиз?
- Мен ҳеч қачон ҳакамлик ҳақида гапиришни хоҳламайман. Улар билан шуғулланадиган ташкилот бор. Яна ВАР ҳам бор. Кўрмаган вазиятларимни муҳокама қилишим қийин. Ўйинчимиздан сўрасак, бошқа фикрни айтди. Очиғи, билмадим.
ВАРга кўп вақт сарфланиши ўйин темпига таъсир қилади. Ҳакам майдонда сезилмаслиги керак. Тезлик тушиб кетмаслиги лозим. Акс ҳолда, мухлислар ҳам зерикиб қолишади.
- Рақиб дарвозангиз олдида жуда кўп вазиятлар яратди. "Пахтакор"нинг айнан ҳимоя чизиғидаги ўйини борасида қандай фикрдасиз? Илия Мартинович чамаси 60-дақиқада жуда қўпол хатога йўл қўйди, қандайдир саросимига тушиб қолди...
- Ҳамма футболчи ҳам адашади. Ҳимоядаги ўйинимизга келсак, 2 та гол ўтказдикми, демак, бизда муаммолар бор. Ўйинни кўриб чиқиб, хулоса чиқарамиз. Ўз майдонида гол ўтказишга "Пахтакор"нинг ҳаққи йўқ. Нафақат уйда, балки меҳмонда ҳам. Афсуски, "Насаф" билан ўртоқлик ўйинидан тўғри хулоса чиқармабмиз, стандарт ҳолатда оқсадик. Бу муаммони бартараф қилишга ҳаракат қиламиз. Бошқа бундай хатолар такрорланмаслиги даркор.
- Диёр Холматов ва Аббосбек Файзуллаев майдонга тушгач, кескин бурилиш ясалди ва "Пахтакор" ўйини тезлашди...
- Сардор Собирхўжаев ва Азизбек Турғунбоев чарчаб қолишгани кўринди. Аввал Достонни алмаштирмоқчи эдик. Лекин қарасак, Собирхўжаев анча толиқиб қолган экан. Уларни алмаштирдик.
Диёр Холматов ўз позициясида ҳаракат қилмади, десак бўлади. Аббосбек Файзуллаев эса ўз ўрнида тўп тепди. Улар ўйинни чинакамига тезлаштиришди, чап қанотдаги ҳамма ҳужумларимиз яхши ташкил қилинди. Холматов ва Файзуллаев ўйин ритмига қўшилиб кетиб, ўйинимизни жонлантиришди.
- Азизбек Турғунбоевнинг ҳолати у қадар яхши эмасди. Бу нима билан боғлиқ?
- Билмадим, балки бу унинг яқинда тўйи бўлгани билан боғлиқдир. Умуман олганда, унинг машғулотлардаги фаоллиги ва тезкорлиги қониқтирганди. У жамоамизнинг энг тезкор футболчиларидан бири, бироқ у бу хислатидан кам фойдаланади. У тезлигини ишга солганда, хавфли вазиятлар ҳосил қилдик. У билан бу борада доимий равишда ишлаймиз ҳамда унинг хислатини ижобий тарафга ўзгартирамиз.
"Биринчи ўйинданоқ хулоса чиқармаслигингизни сўраган бўлардим. Мен йигитларимизни яхши биламан. Улар йиғинда жиддий равишда меҳнат қилишди. Улар бундай оғир юкламани охирги ярим йилда бошдан ўтказишмаган. Бу ҳам таъсир қилишини унутмаслигингиз керак. Ҳамма ўйинда 5:0 ҳисобида ютишимизни кутманг, бунақаси рўй бермайди. Ҳозирги кундаги футболда қайсидир рақибни шунчаки осонлик билан мағлуб эта олмайсиз. Албатта, биз "Динамо"дан кучлимиз, бу аниқ. Буни ўйиндан олдин футболчиларга уқтиргандим, аммо барчаси майдонда ҳал қилинади, ўша ерда ҳаммасини исботлаш керак бўлади. Афсуски, айримларга буни тўлиқ тушунтириб бера олмаганга ўхшайман. Мен ҳам сиз каби ўзига яраша хулоса чиқариб олдим ва мени ҳам кўп нарса қониқтирмади, албатта", – дея сўзларини якунлади "шерлар" устози.
25.09.2024 00:00 Ўқилди 2172 Алиша тенглик тарафдорими ёки...? |
25.09.2024 08:08 Ўқилди 1680 Футзал бўйича ЖЧ 1/8 финал. Гуруҳдошларимиз мусобақани тарк этишди |
25.09.2024 00:08 Ўқилди 1662 Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Алавес" (онлайн ҳисоб) |
26.09.2024 00:08 Ўқилди 1221 Александр Хомяков: "Суперлига биринчи даврасида "Навбаҳор”ни йирик ҳисобда мағлуб этганимиз финалда ҳам шундай бўлишини англатмайди" |
01.10.2024 23:33 Ўқилди 981 Футзал бўйича жаҳон чемпиони қанча мукофот пули олади? |
30.09.2024 00:00 Ўқилди 717 Унутилган афсоналар яна сафда |
28.09.2024 01:32 Ўқилди 678 "Барселона" яхши таклиф олса, Араухони сотиши мумкин. Клуб ва ҳимоячи "совуқ уруш" ҳолатида |
30.09.2024 08:16 Ўқилди 651 FourFourTwo жаҳоннинг энг яхши дарвозабонлари рейтингини тузди |
28.09.2024 09:16 Ўқилди 501 BMW «Реал Мадрид» футболчиларига янги автомобилларни тақдим этди |
01.10.2024 18:40 Ўқилди 456 "Ливерпуль" Салаҳ билан хайрлашишга тайёр |