Бунга қадар Жасурбек Жалолиддинов, Жалолиддин Машарипов ва Элдор Шомуродовнинг номи турк клублари билан боғланган, лекин трансфер амалга ошмаганди. Ниҳоят, "Фатиҳ Карагюмрук" Отабек Шукуров билан шартнома имзоланганини маълум қилди. Қуйида шу ҳақда.
"Фотиҳнинг авлодлари"
1926 йилда ташкил топган Истанбул клуби номини Фатиҳ туманидаги Карагюмрук маҳалласидан олган. Узоқ муддат давомида қуйи дивизионларда юрган жамоанинг Суперлигага қайтганига кўп бўлмади (3 йил).
Клубнинг элитага мос стадиони йўқлиги туфайли 2020 йилда Отатурк номидаги олимпия ўйингоҳини ижарага олди. "Карагюмрук" бюджет ва таркиб жиҳатидан турк Суперлигасининг энг камтарин жамоаларидан бўлса ҳам, ўтган мавсумда 8 ўринни эгаллади.
Жамоани яқиндагина афсонавий Андреа Пирло қабул қилиб олган эди. Унинг қўл остида терма жамоадаги собиқ шериклари Эмилиано Вивиано ҳамда Фабио Борини, тажрибали Жанер Эркин ва нигериялик Аҳмад Муса бор. Энди уларнинг қаторига Отабек Шукуров ҳам қўшилди.
Биринчи ўзбек
Бунга қадар Туркиянинг қуйи дивизионларида Дилшод Раҳматуллаев, Валижон Раҳимов сингари ҳамюртларимиз тўп тепган бўлса ҳам, Суперлигага йўлни айнан Шукуров "кашф қилди". У мазкур чемпионатдаги дастлабки ўзбекистонлик футболчи ҳисобланади.
2018 йилда Тошкентдан Шаржага кўчган Отабекнинг навбатдаги манзили Истанбул бўлади.
Энг қиммат
Ҳамюртимиз айни пайтда Андреа Пирло жамоасидаги энг қимматбаҳо футболчи бўлиб турибди. Трансфермаркт портали уни 4 млн еврога баҳолаган. "Гладиаторимиз" буни майдонда ҳам исботлаб, тез орада "Карагюмрук" юлдузига айланишига ишонамиз. Чунки...
Маош
Чунки Отабекнинг ўзи ҳам кучлироқ лигаларда ўйнашни жуда истаяпти. У Туркияга ўтиш учун маошининг сал кам 3 марта қисқаришига рози бўлди. Аниқроқ айтсак, амирликларда йилига 1 млн 800 минг доллар маош олган қашқадарёлик ярим ҳимоячи янги жамоасида 700-750 минг атрофида ишлаб топади.
Рақамлар орасидаги тафовут кичкина эмас. Отабек Шукуров кучлироқ лигада ўйнаш учун 1 млн доллардан воз кечяпти. Унга чин кўнгилдан омад тилаб қоламиз. Умид қиламизки, "гладиатор"нинг кейинги манзили Англия ёки Германия ареналари бўлади...
Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ
26.03.2024 20:50 Ўқилди 1158 Элдор Шомуродов яна жароҳат олди |
19.03.2024 23:50 Ўқилди 939 Жаҳон чемпионати-2030 расмий логотипи намойиш этилди |
20.03.2024 09:50 Ўқилди 816 Goal 2005 йилдан кейин туғилган вундеркиндлар рейтингини тузди |
26.03.2024 07:25 Ўқилди 807 Бугун терма жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин |
20.03.2024 09:44 Ўқилди 729 Мухлислар Месси ўйнамаган ўйин учун пулларини қайтаришни талаб қилмоқдалар |
26.03.2024 05:22 Ўқилди 726 XXI асрда ўз ампуласида энг кўп гол урган футболчилар рамзий жамоаси (фото) |
25.03.2024 10:25 Ўқилди 585 «Кимдир ўлдими?». Месси «Интер Майами»га ўтишини эшитган Дэвид Бекхэм ётган жойида йиғлаб юборган экан |
26.03.2024 09:50 Ўқилди 543 FourFourTwo. Бразилия тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди |
26.03.2024 22:50 Ўқилди 525 Хитой футбол ассоциациясининг собиқ раҳбари порахўрликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди |
23.03.2024 09:50 Ўқилди 450 УЕФА «Ливерпуль» мухлисларига товон пули тўлайди. Нега? |