"Агар хорватиялик футболчи кетиши ҳақида раҳбариятга маълум қилса, "Реал" уни бошқа Европа клубларига қўйиб юборишга тайёр.
Модрич "Реал"нинг ҳаражатларини қисман қоплаши мумкин", - дейилади манбада.
Лука 2012 йилда "Реал" футболчисига айланган эди. У клубга "Тоттенхэм"дан келиб қўшилган.
Футболчи якунланган мавсум "Реал" либосида 46та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 7та ассистга эришган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Зидан Модричдан норозилиги тўғрисидаги хабарлар чиққан эди.