Жамоа айни вақт Польша 1-лигаси иштирокчиси ҳисобланади.
Сайтимизга маълум бўлишича, клуб раҳбарияти Саитовни сотиб олиш вариантини ўрганмоқда. Маълумотларга кўра, 23 ёшли фулбек “Хойничанка”нинг шорт-листидан ўрин олган.
Дилшод Саитов бу мавсум Рўзиқул Бердиев жамоасида асосий футболчилардан бирига айланди ва “Насаф”нинг ОЧЛ плей-оффига чиқишига ўз ҳиссасини қўшди.