2-даврага тайёрланаётган жамоалар таркибни имкон қадар кучайтириш пайига тушган. Уларнинг ишини осонлаштириш учун турли сабаблар билан мавсумнинг дастлабки қисмини ўтказиб юборган баъзи маҳаллий футболчилар ҳақида маълумот берамиз.
Владимир Козак
"Пахтакор" мактаби тарбияланувчиси бу йилни "Турон"да бошлаши кутилган эди. Бироқ, томонлар келиша олишмади. Кейинроқ у "Қўқон-1912" машғулотларида кўриниш берса ҳам, жамоада қолмади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Самвел Бабаян собиқ шогирдини Наманганда кўришни истаяпти. Қўшимча қилиш керакки, Козак "Навбаҳор"нинг "Олимпик" билан ўйинини стадионда кузатди.
Виталий Денисов
Майдонда ҳар доим бор кучини сарфлаши туфайли мухлисларнинг ёқимтойига айланган ҳимоячи айни пайтда эркин агент мақомида. Унинг сўнгги жамоаси "Балтика" бўлганди. Қайсидир клуб уни Ўзбекистонга қайтаришни уддаласа, маҳаллий мухлисларни анча хурсанд қилар эди.
Айтиш керакки, Виталий 35 ёшни қарши олди. У фаолиятини ўз Ватанида якунлашга қарши бўлмаса керак.
Санжар Рашидов
Ўтган мавсумни Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги "Бунёдкор"да ўтказган 28 ёшли ярим ҳимоячи бу йил ҳеч қайси клубда кўриниш бергани йўқ. Рашидовларнинг ўртанчаси 2-даврада яна катта саҳнага қайтса керак.
Жавлон Иброҳимов
Иқтидорли ярим ҳимоячининг охирги клуби "Навбаҳор" бўлган эди. Отасининг вафоти туфайли бир муддат катта футболдан четда қолган Жавлон шу кунларда фаолиятини тиклаш учун машғулотларга зўр беряпти. Кўрамиз, Иброҳимовнинг навбатдаги жамоаси қайси бўлар экан.
Акбар Исматуллаев
"Металлург"нинг сўнгги йиллардаги сардори йилнинг дастлабки қисмини уйда ўтказди. Бу жароҳат билан боғлиқ. Ёдингизда бўлса, 31 ёшли футболчи ўтган мавсумнинг 24-тури доирасидаги "Навбаҳор" билан учрашувда сафдан чиққан эди.
Исматуллаевнинг сайтимизга маълум қилишича, дастлабки 6 ойни тузалиш ва спорт формасини тиклаш учун сарфлаган футболчи тез орада яшил майдонга қайтади.
Иван Нагаев аллақачон "Локомотив" машғулотларига қўшилган. Шунингдек, бир неча кун олдин "Янгиер"ни тарк этган Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Қаҳрамон Баҳодиров, "Легия" билан шартномасини бекор қилган Жасурбек Яхшибоев ҳам эркин агентга айланди.
обуна бўлинг → "Футбол АНАЛИЗИ"
![]() | 04.08.2025 10:16 Ўқилди 1002 Son Xyon Minning yangi jamoasi malum |
![]() | 30.07.2025 08:33 Ўқилди 990 JCH-2026 qur’asi qachon va qayerda bo‘lib o‘tishi aniq bo‘ldi |
![]() | 04.08.2025 08:08 Ўқилди 819 "Real" futbolchisini Braziliya klubiga tekinga qo'yib yubormoqda |
![]() | 31.07.2025 14:24 Ўқилди 813 Superliga. Yozgi transferlar barchasi bitta sahifada |
![]() | 05.08.2025 17:16 Ўқилди 771 MYU "Real" futbolchisi uchun yirik taklif bilan chiqmoqchi |
![]() | 06.08.2025 08:40 Ўқилди 675 Son MLS tarixidagi eng qimmat transferga aylanadi |
![]() | 06.08.2025 17:24 Ўқилди 621 "Real"ga yana "yo'q" deyishdi |
![]() | 01.08.2025 01:24 Ўқилди 612 "Real"ning iltimosi rad qilindi |
![]() | 01.08.2025 10:08 Ўқилди 489 UEFA PSJga katta miqdorda jarima belgiladi |
![]() | 06.08.2025 09:40 Ўқилди 474 Zidan kelasi yil murabbiylikka qaytadi |