Агар Натан Аке ёзда жамоани тарк этса, "шаҳарликлар" хўжайинлари 20 ёшли хорватияликни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқишмоқда. Аввалроқ ОАВда "буқалар" футболчисини "Тоттенхем" сотиб олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиол 2021 йилнинг июлидан бери "Лейпциг"да ўйнаб келмоқда. Умуман олганда, ҳимоячи Германия жамоаси сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.