"Тоттенхэм" 27 ёшли франциялик футболчини бир мавсумга ижарага олиш борасида келишувга эришди.
Журналист Жерар Моренонинг хабарига кўра, Каталония клуби ўйинчи маошининг катта қисмини тўлайди. Бир йиллик ижара давомида "Барселона" Ланглега 12 млн евро, "Тоттенхэм" эса 7 млн евро тўлайди.