Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Милан" ўтган ҳафтадан бери ўйинчининг ўтиши борасида "Челси" билан тўғридан-тўғри алоқада.
Қайд этиш керакки, 29 ёшли Марокаш терма жамоаси ўйинчисининг ўзи клубга ўтиш учун очиқ.
Ярим ҳимоячи 2021/22 йилги мавсум барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 6та ассист қайд этди.