Ўйинчи "россонери" билан 2025 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади.
Олдинроқ, Флоренци 2021/22 йилги мавсумни ижара асосида "Милан"да ўтказган эди. У Милан жамоаси 25-рақам остида ўйнашда давом этади.
"Милан" ўтган мавсум Италия чемпионати ғолибига айланди. Флоренци барча мусобақаларда 30та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.