Унга кўра футболчилар раҳбариятдан мураббийни ўзгартиришни сўраган. Мазкур маълумотдан сўнг аксарият мухлислар орасида Ҳамиджон Актамов ҳақида ҳам гап борганини кўришимиз мумкин. Хўш, "Қизилқум" собиқ бош мураббийининг бунга қандай алоқаси бор? Барчасига ойдинлик киритиш мақсадида Ҳамиджон Актамовга мурожаат қилдик.
- Ассалому алейкум. Сайтингизда чиққан хабарда мухлисларнинг хабарини ўқидим. Футболдан чарчаганим учун ишдан кетганман. Ўзим ариза ёзиб илтимос қилиб тарк этдим. Мени ҳеч ким хайдаган эмас. Раҳбарият ким бундай интрига қилаётганини яхши билади. 12 йил узлуксиз ишлаб кучим ҳам қолмади. Бирор маротаба таътилга чиқмаганман. Футболчилар мураббийлардан аразлаб қолиши иш жараёнидаги ҳолат. Вазиятларни сўрадим. Ҳеч қандай келишмовчилик йўқ. Буларнинг ҳаммаси ёлғон гаплар. Исботланмайдиган нарсалар. Футболда кўпчилик ишлашни истайди. Лекин мураббий бўлиб ишлаш жуда оғир. Асаблар, ўйларда юрасиз. Одамни чарчатиб қўяди. Раҳбариятга ариза ёзиб ўзим кетдим. Клубга ҳеч қандай ҳусуматим йўқ. Қўлимдан келганча ёрдам бераман. Мухлис сифатида кўмак бераман. Ҳозир алоқам йўқ, бирор лавозимда ҳам ишламаяпман. Ўзимни тадбиркорлик соҳамда фаолиятимни олиб бормоқдаман. Тўғри бошқа клублардан, Қирғизистон, Тожикистондан таклифлар бўлди. Аммо футболда ишламоқчи эмасман. Лазаревични ҳам ўз шартномаси, мажбурияти бор. Ҳаммаси ўзи давом эттираверади. Илтимос қилиб интрига қиладиган одатим йўқ.
Лазаревични раҳбарият таклиф қилган. Овозга қўйилган паллада ман ҳам қўлимни кўтариб овоз берганман. Таклиф қилган одамлар бор. Мен футбол жонкуяриман. Айни пайтда бироз дам олмоқчиман. "Қизилқум"дан ҳам катта шароитлар таклиф қилинган. Тадбиркорлик билан шуғулланяпман. Қўлимда 70-80 та одам ишлайди. Ҳозирча тўхтаб қолган ишларимни қайтадан жонлантиряпман. Одамлардан илтимос қиламан, ортимдан ғийбат қилиб гуноҳга ботишмасин.
Манба: "Қизилқум"да вазият анча чигал, футболчилар мураббийни алмаштиришни сўрашмоқда
26.04.2024 07:25 Ўқилди 1974 Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1485 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1377 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1083 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1044 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 819 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 801 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 798 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 639 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 04:50 Ўқилди 630 Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4) |