
Учрашувда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этди.
Суҳбат давомида икки мамлакатлар ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, келгусидаги истиқболлари ва ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди.
Элчи жаноблари Аргентина Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг амалга оширилиш жараёнини катта қизиқиш билан кузатаётганини, бу борада Ўзбекистон билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришни устувор вазифа деб билиши ва икки томонлама алоқалар йўлида қатъий амалий чоралар кўришга тайёр эканлигини маълум қилди.
Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов томонидан ҳам Аргентина мамлакати спорт соҳасида, хусусан футболда кўплаб ютуқларга эришгани ва бу борада Ўзбекистон футболи учун катта тажриба алмашиш учун яхши имконият эканлигини таъкидлади.
ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Аргентина футболи жаҳон миқёсида улкан нуфузга эга эканлигини қайд этиб, иккала мамлакатнинг барча ёш тоифаларида, хусусан, миллий терма жамоалар ҳамда клублар ўртасида ўртоқлик учрашувларини ўтказиш, футбол мураббийларини тажриба алмашиш учун Аргентина мураббийлар марказига юбориш юзасидан ўз таклифларини билдириб ўтди.
Элчи жаноблари Эдуардо Антонио Зуайнни мазкур таклифларни қўллаб қувватлаган ҳолда, ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди.
Учрашув давомида келгусида ҳамкорликда ташкил этиладиган тадбирлар ҳамда лойиҳалари муҳокама қилинди.



![]() | 30.05.2026 21:11 Ўқилди 16599 Anchelotti Neymarning jarohati haqida fikr bildirdi |
![]() | 30.05.2026 22:40 Ўқилди 9107 Zayniddin Tojiev: "Kubok 1/8 finalida "Paxtakor" bilan "Nasaf" tushmasa bo'lgani" |
![]() | 03.06.2026 00:48 Ўқилди 8350 Norvegiya Trampga "Tinchlik mukofoti" topshirilgani yuzasidan shikoyat qildi |
![]() | 30.05.2026 20:56 Ўқилди 6820 LIVE. YCHL finali. PSJ - "Arsenal" 0:0 (matnli translyatsiya) |
![]() | 30.05.2026 22:16 Ўқилди 5282 Bobur Abdurahmonov: "Ikkinchi bo'limdagi o'yinimizdan qoniqdim" |
![]() | 30.05.2026 23:48 Ўқилди 5224 Aybek Nurbaev: "Tajribasizlik pand berdi" |
![]() | 02.06.2026 06:33 Ўқилди 5099 Anchelotti: «Bizda Pele yo‘q» |
![]() | 29.05.2026 01:56 Ўқилди 4974 Jo Koul: "Arne Slot yana bir imkoniyatga loyiq" |
![]() | 02.06.2026 07:22 Ўқилди 4669 O‘rtoqlik uchrashuvi. Guruhdoshimiz Kolumbiya Kosta-Rikani mag‘lub etdi |
![]() | 06.06.2026 00:56 Ўқилди 4529 A Seriya jamoasida bosh murabbiy iste'foga chiqarildi |
Реклама
Сайт хақида