Биринчидан, Улуғбек Бақоев, ниҳоят, халқаро майдонда мураббий сифатида кўриниш беряпти ("Сўғдиёна"ни бугунги даражасига у олиб чиқди).
Иккинчидан, унинг ёнида ўзидан ҳам каттароқ афсона ўтирибди. Жасур Ҳасанов эртага "Нефтчи" билан ўйинда майдонга тушса, Осиё ареналарида Ўзбекистоннинг 6 клуби шарафини ҳимоя қилган тарихдаги дастлабки футболчига айланади. Жиззахлик ярим ҳимоячи бунга қадар "Машъал", "Бунёдкор", "Локомотив", "Насаф" ва АГМК билан халқаро ўйинларда қатнашган.