- Ўйин ҳақида фикрларингиз
- Биз учун қийин ўйин бўлди. Ҳаво ҳарорати жуда юқори эди. Бу айниқса биринчи бўлимда сезилди. Шу билан бирга? таркибдаги аксарият футболчилар терма жамоалардан келиб қўшилишган эди. Бу ўйинга тайёрланиш учун 2-3 кун вақт бўлди. Бунинг таъсирида биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсата олмадик. Биз иккинчи бўлимда бирлашиб, керакли натижага эришдик. Нима хоҳлашимизни жуда яхши биламиз. Иккита гол киритдик. Мезбонларга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Улар бизга деярли бўш ҳудудлар қолдиришмади.
- Суюнов ва Хаджиевда дисквалификация бор эди. Оливер Шаркич ва Алижоновларнинг қайдномада йўқлигига сабаб нима эди?
- Бу биз учун йўқотиш эди. Улар асосий таркиб ўйинчилари. Шаркичда жароҳат бор эди. Оливер бу жароҳатни "Олимпик"ка қарши ўйинда орттириб олганди. Умид қиламанки, Шаркич биринчи давранинг сўнгги ўйинига қадар сафга қайтади. Аммо биз ҳали ҳам докторлар хулосасини кутмоқдамиз. Алижоновда ҳам жароҳат бор. У терма жамоадаги охирги ўйиндан олдин жароҳат олди. Алижоновнинг тикланиш жараёни яхши кетмоқда.
- "Қизилқум" ҳақида нима дея оласиз?
- "Қизилқум" жуда яхши жамоа экан. Улар майдонда нима қилиш кераклигини яхши билишади. Биринчи таймда ажойиб прессинг амалга оширишди. Буни уларнинг мураббийига ҳам айтдим. Иккинчи бўлимда эса уларда жисмоний ҳолат бўйича камчиликлар борлиги билиниб қолди. Биринчи бўлим иккинчисидан катта фарқ қилди.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1545 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1440 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1155 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 957 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 870 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 852 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 624 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 624 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 561 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 540 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |