⚡️ Ёзги трансферлар-2022. 2-СОН. Нуньес, Мане ва бошқалар… Эҳтимолий ўтишлар ҳамда миш-мишлар (16 июндан 23 июнга қадар)
23.06.2022 23:34 Ўқилди: 627
Ёзги трансфер бозорида амалга ошга “қайноқ” трансферларни ушбу ролигимиз орқали кўришингиз мумкин.
1. Дарвин Нуньес (ҳужумчи, 22 ёш, Уругвай)
75 млн евро эвазига “Бенфика”дан “Ливерпул.”га ўтди ва 2028 йил ёзига қадар шартнома имзолади. У мерсисайдликлар сафида 27-рақам остида ўйнайди.
2021/22 йилги мавсумдаги статистикаси: 41 ўйин, 34 гол ва 4 ассист.
2. Садио Мане (вингер, 30 ёш, Сенегал)
“Ливерпуль” Нуньесни қўлга киритди, аммо Садио Манедан айрилди. “Бавария” "қизиллар" юлдузини 32 млн еврога сотиб олди. Шунингдек, қўшимча 9 млн евро бонус маблағи тўлаб берилиши ҳам битимга киритилган ва шартнома 2025 йил ёзигача имзоланди.
2021/22 йилги мавсумдаги статистикаси: 50 ўйин, 23 гол ва 2 ассист.
...
Видео давомида амалга ошган трансферлар, эркин агентларнинг янги жамоалари, эҳтимолий ўтишлар ҳамда миш-мишлар рукнлари берилган: