Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида жиззахликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ва сардори Жасур Ҳасанов иштирок этди. Ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
Гуруҳдан "Сўғдиёна" ва "Нефтчи"дан ташқари Тожикистоннинг ЦСКА ва Туркманистоннинг "Олтин Аср" жамоалари ўрин эгаллаган.
Улуғбек Бақоев: "Биз ОФК Кубогида дебютантмиз, гуруҳда ғолиб чиқишга ва мусобақанинг келаси босқичига йўл олишга ҳаракат қиламиз. Гуруҳимиз жуда ҳам қизиқ – биздан ташқари яна иккита дебютант бор – ЦСКА ва "Нефтчи" ҳам гуруҳ босқичида илк бор иштирок этишади. Ҳозирда Ўзбекистон Суперлигасида пешқадамлик қилмоқдамиз ва жамоа мусобақага яхши тайёрланган. Рақибларга паст баҳо бермаймиз, ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўрамиз. "Нефтчи"ни яхши ўргандик. Эртага бизни фақат ғалаба қониқтиради".
Жасур Ҳасанов: "Тожикистонга яхши кутиб олишгани учун раҳмат. ОФК Кубогига жиддий тайёргарлик кўрамиз. Осон ўйинлар бўлмаслигига ишончим комил. Бизни гуруҳнинг асосий фаворити деб ҳисоблашаётганини биламиз ва кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз".
Матбуот анжуманини тақдим этган Фаридун Салиевга миннатдорчилик билдирамиз.
![]() | 22.06.2022 23:34 Ўқилди 606 Рўзиқул Бердиев: "Бугун бундан ҳам ёмонроқ натижа қайд этилиши мумкин эди" |
![]() | 24.06.2022 15:00 Ўқилди 372 Спортни ривожлантириш вазирлигида Аргентина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди |
![]() | 23.06.2022 03:17 Ўқилди 213 Европа футболида жамоасиз қолган номдор футболчилар |
![]() | 22.06.2022 13:17 Ўқилди 198 Про лига. 13-тур учрашувлари расмийлари |
![]() | 24.06.2022 21:17 Ўқилди 198 SportUz.Net: Муроджон Аҳмадалиевнинг жанги трансляцияси, Конор Макгрегорни танқид қилишди ва бошқа хабарлар |
![]() | 26.06.2022 21:17 Ўқилди 195 Суперлига. АГМК — "Насаф" 0:1 (матнли трансляция) |
![]() | 27.06.2022 07:51 Ўқилди 195 ОФК Кубоги. “Сўғдиёна” бугун ЦСКАга қарши ўйнайди |
![]() | 24.06.2022 19:00 Ўқилди 189 ОФК Кубоги. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (Қирғизистон) (матнли трансляция) |
![]() | 26.06.2022 19:51 Ўқилди 183 "Бавария" Альбанинг ўринбосарини "Барселона"дан олиб кетишга тайёр |
![]() | 24.06.2022 15:51 Ўқилди 183 ОФК кубоги-2022. “Сўғдиёна”нинг бугунги рақиби, икки ўзбекистонлик футболчи ўйнайдиган Қўчқор-Отанинг “Нефтчи” клуби ҳақида нималарни билиш керак? |