- Натижадан қониқмадик. Ўйинни кўрдинглар, бугун жамоамнинг ҳолати яхши эмаслиги яққол кўринди. Балки бундан ҳам ёмонроқ натижа қайд этилиши мумкин эди. Айрим вазиятларда дарвозабонимиз яхши ҳаракат қилди. Очко йўқотдик. Аксарият футболчилар сўнгги паллада машғулотларда қатнашди. Шу боис бугун уларга ҳордиқ чиқариш имконини бердик. Боз устига Дилшод Саитовнинг бетоб бўлиб қолиши ўйин режаларимизга таъсир қилди. Фикримча, икки очко йўқотдик. Олдимизга юқори мақсад қўядиган бўлсак, ҳар бир ўйинда максимал очко жамғаришимиз лозим, - дейди Рўзиқул Бердиев.
- "Насаф" икки хил тайм ўтказди. Биринчи бўлимдаги тўп назорати иккинчи бўлимда рақибга бериб қўйилди...
- Ўйинга берилган кўрсатмада тўпни назорат қилишимизни айтгандим. Лекин бугун олдинги чизиқда кескин узатмалар бўлгани йўқ. Шу боис биринчи бўлимни тўпни назорат қилиш билан ўтказдик. Ўйинни олсак ҳам, вазиятлар кам яратдик, дея оламан. Иккинчи бўлимда кўпроқ ҳужум қилганимизга қарамай гол уриш насиб қилмади. Шунингдек стандарт вазиятлардан фойдаланишда оқсаганимиз сезилди. Уч кун олдин тўлиқ таркиб йиғилди. Бу таъсир қилишини сезгандим. Аммо бу баҳона бўлмаслиги керак.
"Олимпик" - АГМК учрашувидаги ҳисобдан хабарим йўқ эди. Иккинчи бўлим ўрталарида айтиб қолишди. Очиғи Тимур Кападзе шогирдларида ҳозир кайфият анча яхши. АГМК жуда тажрибали жамоа. Улар билан ўйинда ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз.
![]() | 04.08.2022 20:34 Ўқилди 420 "Манчестер Юнайтед" Роналду бўйича Осиё клубидан расмий таклиф олди |
![]() | 05.08.2022 00:51 Ўқилди 354 "Манчестер Юнайтед"нинг асосий титул ҳомийси жамоа билан ҳамкорликни узайтирмайди |
![]() | 05.08.2022 08:17 Ўқилди 249 ⚡️ АПЛ қайтди! Бугун старт оладиган илк тур тақвими билан танишинг |
![]() | 06.08.2022 23:51 Ўқилди 243 АПЛ. "Челси" пенальти эвазига мавсумни ғалаба билан бошлади |
![]() | 07.08.2022 22:34 Ўқилди 189 "Жамоа ўзгаришга муҳтож. Раҳбариятдан ва самарқандлик мухлислардан узр сўрайман". Андрей Шипилов "Динамо"дан истеъфога чиқишини маълум қилди |
![]() | 04.08.2022 20:51 Ўқилди 183 "Наполи" африкалик футболчиларни сотиб олишдан воз кечмоқчи |
![]() | 05.08.2022 00:17 Ўқилди 180 Расман: "Челси" Аспиликуэта билан шартномани узайтирди. Ҳимоячи "Барса"га ўтмайди |
![]() | 04.08.2022 18:51 Ўқилди 177 Анхелиньо Германиянинг бошқа бир клубига ўтишга яқин |
![]() | 11.08.2022 00:00 Ўқилди 168 Никола Лазаревич: "Ўйин биз кутгандек бўлди" |
![]() | 05.08.2022 08:51 Ўқилди 162 ⚡️ Лига 1 қайтди! Бугун старт оладиган илк тур тақвими билан танишинг |