
Ўзбекистон - Саудия Арабистони 0:1
18:00. "Бунёдкор" стадиони
Гол: Ҳамид ал-Гамди, 50 (0:1)
Ўзбекистон: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов, 3. Достонбек Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожимат Эркинов, 9. Улуғбек Ҳошимов, 10. Жасур Жалолиддинов (с), 17. Диёр Холматов, 18. Алибек Давронов, 19. Ҳусайн Норчаев, 23. Абдурауф Бўриев.
Захирадагилар: 21. Ҳамидилло Абдунабиев, 4. Абубакрризо Турдиалиев, 6. Жалолиддин Содиқов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 13. Элдорбек Бегимов, 14. Аббосбек Файзуллаев, 15. Одил Абдумажидов, 16. Шахзод Тоиров, 20. Русланбек Жиянов, 22. Алишер Одилов.
Саудия Арабистони: 1. Наваф ал-Ақиди, 5. Ҳассан Тамбакти (с), 6. Иброҳим Махнаши, 7. Айман Яҳё, 8 Ҳамид ал-Гамди, 9. Ферас ал-Байкан, 11. Аҳмад ал-Гамди, 12. Мотеб ал-Харби, 13. Ҳамад ал-Ями, 15. Ҳусайн ал-Эйса, 23. Сауд Абдулҳамид.
Захирадагилар: 21. Абдулраҳмон ал-Санби, 22. Абдулраҳмон ал-Шаммари, 2. Саад Балобаид, 3. Волид ал-Аҳмад, 4. Ҳалфан ал-Давсари, 10. Турки ал-Аммар, 14. Авад ал-Нашри, 16. Зиёд ал-Жохани, 18. Мешал Сибяни, 19. Абдуллоҳ Ҳади Радиф, 20. Муҳаммад Марран.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
55. Саудиялик футболчи тепган тўп дастлаб бизнинг футболчига, сўнгра ҳакамга бориб тегди.
52. Мирсаидов рақибга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. Саудиялик ҳимоячи майдонга кўрпа-тўшак қилиб ётиб олди. Энди улардан шундай сценарий кутилиши табиий.
51. Бўшашмаймиз, мухлисларни эса қўллаб-қувватлашга чақирамиз. Биз бундан-да оғирроқ ваиятлардан чиқиб кета олдик, буниси нима бўлибди.
50. ГОООООООООЛЛЛЛЛ! Афсуски, дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Аҳмад ал-Гамди узоқ масофадан Назаров дарвозасини ишғол қилди.
Рақибларимизнинг голини томоша қилинг.
48. Майдон марказида саудиялик футболчига нисбатан қўполлик ишлатилди..
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ.
БИРИНЧИ БЎЛИМ СТАТИСТИКАСИ

Учрашувга ташриф буюрган меҳмонлар

Биринчи бўлим якунланди. Бироз тин оламиз, сув-пув ичиб, ўпкамизни жойига келтирамиз. Ўйлайманки, иккинчи бўлимни яхши кайфиятда якунлаймиз.
45+2. Назаровнинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланган рақиб футболчилари бош билан дарвозамиз томон зарба йўллади, Владимир ўз вақтида тўпни бартараф этди.
45. Саудиялик футболчи ҳужум вақтида футболчимизни йиқитиб кетди ва огоҳлантирилди. Рақибларимиз ғалаба илинжида футболдан бошқа жанговар спорт турлари қоидаларини ҳам қўлламоқда.
45. Мирсаидовнинг зарбасидан сўнг бурчак тўпи ишлаб олдик, Саудия футболчиси майсазор билан дийдорлашмоқда.
44. Учрашув давом эттирилдаи, рақибни кайфиятини кўтариб қўйдик-да, энди кўзига кўрсатинглар!
Офсайд!!! Уҳ, хайрият!
ВАР пенальтини эмас, офсайдни текширмоқда.

39. Дарвозамиз томон пенальти белгиланмоқда... Ҳимоячимиз рақиб футболчисини ўз жарима майдонида йиқитди. Ҳакам ВАРга мурожаат қилиши керак ҳеч бўлмаса.
36. Яна бир зарбааа! Эркиновнинг чап қанотдаги узатмасидан сўнг Норчаев чап оёда зарба йўллади, рақиб ҳимоячиси тўпга "блок" қўйди.
33. Хавфли вазият! Норчаев-Ҳошимов-Эркинов комбинацияси натижасида Ҳожимат қулай нуқтадан зарба йўллади. Афсуски, зарба анча баландлаб кетди.
29. ЗАРБА! Олисдан йўлланган зарбани Наваф ал-Ақиди хотиржам эгаллаб олди.
26. Жалолиддинов томонидан амалга оширилган бурчак тўпини рақиб посбони муштлари билан қайтариб юборди. Ён чизиқдан тўпни ўйинга киритамиз.
24. Меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил этишди, ҳимоячиларимиз катта қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига равона қилди.
23. Саудияликларда стандарт вазият юзага келди. Аҳмад ал-гамдининг узатмаси майдон ортидаги фотографлар сари йўл олди.
20. Холматов аввалги қўполликларга ўз жавобини қайтарди.

19. Назаров сўнгги ҳимоячи ролини қойилмақом ижро этиб, хавфни бартараф этди.
18. Вакилларимизга нисбатан яна футболга хос бўлмаган қоидабузарлик ишлатилди рақиб томонидан, бунинг учун жазолаш керак.
14. Чап қанотда сатандарт вазият юзага келганди, рақиб ҳимоячилари ҳужумни бартараф этишди.

12. Мирсаидовнинг узатмасидан кейин тўп рақиб футболчисининг қўлига теккандек кўринди, ҳакам эса бизнинг фойдамизга қарор қабул қилмади.

11. Саудияликлар футболчиларимизни "ўриш"ни бошлашди, ҳакам индамаяпти
8. Жалолиддинов-Холматов комбинацияси, вакилларимиз ҳужумга ўтишди, аммо Эркинов рақибни алдай олмади.
3. Саудия Арабистонидан бурчак тўпи, узатилган тўпга ҳеч ким ета олмади
2. "Бунёдкор" стадионида деярли тўлган, муҳит ажойиб!
1.ЎЙИН БОШЛАНДИ!
Бугун терма жамоамиз кўк, саудияликлар оқ-яшил либосда ҳаракат қилишади.
Финал учрашувини телеграм орқали ЖОНЛИ ТОМОША ҚИЛИНГ



Диққат! Диққат! Жамоалар майдонда саф тортишмоқда, бошқа ишларни йиғиштириб қўямиз.
Мусобақа бош соврини майдонга олиб чиқилди.
Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун қизиқарлидан ҳам қизиқарлироқ ўйин гувоҳига айланамиз. Стадионга кира олмаганлар кўзёш тўкишмасин. бугун сизни зериктирмасликка ҳаракат қиламиз.
![]() | 08.09.2026 23:56 Ўқилди 23641 LIVE. YCHL. "Real Madrid" - "Inter" 0:0 (matnli translyatsiya) |
![]() | 08.09.2026 01:56 Ўқилди 17923 "Al Hilol" Saudiya ligasida 47 ta o'yindan keyin ilk marta mag'lubiyatga uchradi |
![]() | 15.09.2026 02:56 Ўқилди 14178 "Paxtakor" ustozi: "Havo harorati va yuqori namlik qiyinchilik tug'dirdi" |
![]() | 13.09.2026 02:00 Ўқилди 10326 La Liga. "Real Madrid" o'z uyida "Rayo Valekano"ni tor-mor etdi |
![]() | 14.09.2026 19:56 Ўқилди 9745 Pioli Saloh o'ynayotgan jamoani boshqarishi mumkin |
![]() | 13.09.2026 20:32 Ўқилди 7582 LIVE. APL. "Manchester Yunayted" - "Manchester Siti" 0:0 (matnli translyatsiya) |
![]() | 11.09.2026 02:16 Ўқилди 7123 YCHL. Umumiy guruh bosqichining 1-turi yakunlandi |
![]() | 12.09.2026 01:40 Ўқилди 6537 Sergey Lushchan: "Agar vaziyat shunday davom etsa, mundialga chiqish uchun yana o'n yil vaqt kerak bo'ladi. Chempionatimiz saviyasi yaqqol pasaydi, chunki..." |
![]() | 09.09.2026 21:48 Ўқилди 6433 LIVE. YCHL. "Barselona" - "Feyenoord" 0:0 (matnli translyatsiya) |
![]() | 09.09.2026 00:40 Ўқилди 5595 Figu "Inter"ga qarshi o'yin oldidan Mbappega YCHL "Oltin butsa"sini topshirdi |
Реклама
Сайт хақида