
Андижонда спортнинг барча турлари, айниқса футболни оммавийлаштириш бўйича ташкил қилинаётган тадбирлар аҳоли ва ишчи-хизматчилар ўртасида “миллионлар ўйини”га бўлган қизиқишини оширмоқда.
Андижон вилоят футбол ассоциацияси, вилоят Марказий банк бошқармаси билан ҳамкорликда банк ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш учунспорт тадбири ташкил қилди.
Вилоятда ўтказилаётган оммавий спорт ойлиги муносабати билан 16 февраль- 3 март кунлари мини-футбол бўйича вилоятда фаолият юритаётган тижорат банклари ўртасида вилоят ҳокими кубоги мусобақасиўтказилди.
Мусобақада 16 тижорат банклари 4 гуруҳга бўлинган ҳолда шаҳардаги Андижон вилояти футбол ассоциацияси мини-футбол аренасида куч синашдилар.
3 март куни мусобақанинг финал ўйини ва тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Финал мусобақасида ўз гуруҳида барча рақибларини енгган Агробанк АТБ ва Ҳамкорбанк АТБ жамоалари куч синашиб, кўплаб тамошабинлар иштирокида бўлиб ўтган ўйинда Ҳамкорбанк ходимларидан тузилган жамоа ғалаба қозонди.
Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида сўз олган Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов ҳамда вилоят Марказий банк бошқармаси раҳбари Элёрбек Усмоновлар турнирда фаол иштирок этган жамоаларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар. Турли йўналишларда ўзини намоён этган ҳаваскор футболчиларга алоҳида совғалар берилди.
Совриндор жамоаларга медаллар ва мукофотлар билан тақдирланиб, ғолиб Ҳамкорбанк жамоасига вилоят Марказий банк бошқармаси раҳбари Элёрбек Усмонов томонидан кубок топширилди.
Элмурод Эрматов, Андижон











![]() | 25.08.2026 02:08 Ўқилди 19079 "Chelsi" Angliya Premer-ligasi 1-tur bahsida "Fulxem"ni mag'lub etdi |
![]() | 01.09.2026 02:40 Ўқилди 17518 "Barselona" 7 ta gol urilgan o'yinda "Rayo Valekano"ni mag'lub etdi va La Liga jadvalida peshqadamga aylandi |
![]() | 30.08.2026 02:40 Ўқилди 10023 La Liga. "Atletiko" mehmonda "Sevilya" darvozasiga uchta to'p kiritdi, Baenadan dubl |
![]() | 29.08.2026 02:16 Ўқилди 5334 “Kuchli beshlik sharhi”: Angliyada grandlar sinovi, Ispaniyada “Real” va “Barsa” poygasi, Bundesligada yangi mavsum |
![]() | 30.08.2026 12:08 Ўқилди 5148 Yan Diomandening "Real"ga transferi madridliklarga 230 million evroga tushadi |
![]() | 30.08.2026 19:56 Ўқилди 5019 O'zbekiston kubogi. "So'g'diyona" "Jayxun"dan ustun keldi |
![]() | 01.09.2026 00:32 Ўқилди 4957 "Roma" Seriya A 2-turidan o'rin olgan o'yinda "Lechche"ni tor-mor etdi |
![]() | 28.08.2026 02:08 Ўқилди 4703 La Liga. "Barselona" o'z uyida "Atletik Bilbao"ni ishonchli hisobda mag'lub etdi |
![]() | 01.09.2026 01:08 Ўқилди 4666 FIFA Infantinoning imijini yaxshilash uchun 2,5 mln evrodan ortiq mablag' sarflaydi |
![]() | 26.08.2026 01:48 Ўқилди 4613 Brunu PFA talqiniga ko'ra APLda yilning eng yaxshi o'yinchisi deb topildi |
Реклама
Сайт хақида