Ўзбекистон ОТЖнинг Испаниядаги машғулотидан фотогалерея
19.02.2019 15:08 Ўқилди: 4448
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу кунларда Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида ўқув машғулот йиғини ўтказаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Кеча Любинко Друлович шогирдлари "La Finca" стадионида Швейцариянинг "Делемон" клубига қарши назорат учрашуви ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди.
Терма жамоа бош мураббийи сербиялик мутахассис йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга асосий эътиборни қаратмоқда. Қуйида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Испаниядаги машғулотларидан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин: