Учрашув кескин курашлар остида бошланди. Ҳар икки жамоа вакиллари дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Биринчи бўлим 22-даиқасига келиб учрашувда ҳисоб очилди. Қанотдан узатиб берилган тўпни “Истиқлол” футболчиси Рустам Абдуҳамидов аниқ зарба билан “Нефтчи” дарвозасига жойлаб қўйди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.
Ўтказиб юборилган голдан сўнг “Нефтчи” ҳужумкорликни оширди. Мезбонлар кетма-кет уюштирилган ҳужумлар, хавфли вазиятлар содир этган бўлсаларда, рақиб дарвозасига гол ура олишмади. Биринчи бўлим 0:1 ҳисобида якунига етди.
Иккинчи бўлимни “Нефтчи” шиддатли ҳужумкорлар билан бошлади. Лекин вазиятлар гол билан якунланмади. “Истиқлол” ҳимоячилари кетма-кет уюштирилаётган ҳужумларни бартараф этишди.
Шу куни ҳимоя ва ҳужумда тартибли ҳаракат қилган “Истиқлол” футболчилари “Нефтчи” дарвозасига иккинчи голни ҳам киритишганди, бироқ ён ҳакам ўйиндан ташқари холатни қайд этди ва гол инобатга олинмади.
Шу куни “Нефтчи” футболчилари рақиб дарвозасини ишғол этиш учун астойдил ҳаракат қилган бўлсаларда, уларниг хеч бирига гол уриш насиб этмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар футболчиси Исломбек Каримов жарима зарбасидан ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди, ҳисоб ўзгармай қолди Учрашув 0:1 ҳисобида “Истиқлол” жамоасининг ғалабаси билан якунланди.
А ПРО-Лига.
9-тур.
“Нефтчи” – “Истиқлол” 0:1 (0:1)
Ҳакамлар: А.Наджафалиев, С.Нишонбоев, Н.Афиногенов, М.Фозилов.
Назоратчи – С.Эрматов
Комиссар: З.Акрамхонов
Гол: Рустам Абдухамидов, 22 (0:1)
"Нефтчи": 16.Хуршид Мухаммадов, 2.Асилбек Ғойибжонов, 7.Ислом Тошпўлатов, 10.Хуршидбек Асқаралиев, 13.Жамшид Қобулов, 14.Абжужалил Маназаров, 15.Миржамол Неъматов, 17.Илхомжон Ваҳобов, 18.Даврон Исақов, 19.Алишер Абдувохидов, 77.Исломбек Каримов
Заҳира: 1.Расул Абдумўминов, 11.Хамидулло Абдухамидов, 20.Дилёрбек Эрматов. 23.Шахзодбек Усмонов, 25.Азизбек Мухторов, 41. Бегзод Хомидов, 93. Дониёр Мадаминов.
"Истиқлол": 1.Рустам Нартаджиев, 3.Фаррух Иброхимов, 4.Жасур Эрмаматов, 5.Абдухолиқ Қурбонов, 21.Элёр Мамасолиев, 14. Русатм Абдухамидов, 17. Анвар Хожимирзаев, 8.Сардор Сотволдиев, 19.Файзулло Жуманқўзиев, 30.Элдор Эргашев, 77.Умид Қодиров.
Заҳира: 12.Жасурбек Абдуллаев, 4.Жасурбек Эрмаматов, 7.Риза Айвазов, 9.Абдуқодир Артиков, 10.Элёржон Акбаров, 11.Анвар Бердиев, 18. Шохрух Бойқўзиев, 20.Улуғбек Худойбердиев, 22.Сардор Тельяков
Бекзод Толибов тайёрлади.
26.04.2024 07:25 Ўқилди 1989 Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1488 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1383 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1083 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1044 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 822 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 801 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 798 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 639 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 04:50 Ўқилди 633 Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4) |