Бугун "Пахтакор" ва "АГМК" ОЧЛ 3-саралаш босқичида майдонга тушишади
19.02.2019 15:08 Ўқилди: 4468
Бугун Тошкентнинг "Пахтакор" ва Олмалиқнинг "АГМК" жамоалари Осиё чемпионлар лигаси 3-саралаш босқичида майдонга тушишади. "Пахтакор" Бирлашган Араб Амирликларида "Ал-Наср" жамоасига қарши, "АГМК" эса Саудия Арабистонида "Ал-Наср" жамоасига қарши ўйин ўтказади. Ҳар иккала ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади. Бугунги учрашувда ғолиб чиққан жамоа Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритади. Ҳар икки клубимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!