ОЧЛ. Бугун "Локомотив" ўз майдонида "Ал-Ваҳда"ни қабул қилади
04.03.2019 09:50 Ўқилди: 1552
Бугун 4 март куни Тошкентнинг "Локомотив" клуби Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида БААнинг "Ал-Ваҳда" клубига қарши майдонга тушади.
Учрашувни Жанубий Корея вакили Ко Хюнг Жин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Юн Кванг Йол ва Парк Санг Жун ёрдам беришади. Ўйин инспектори япониялик Ишияма Нобору. Комиссар - Чеунг Хин Чунг (Гонконг).