“Наполи” 1 йил деганда ўз майдонида мағлубиятга учради
04.03.2019 09:42 Ўқилди: 1709
Кеча “Наполи” А Сериянинг 26-турида ўз уйида “Ювентус”га 1:2 ҳисобида ютқазди.
Карло Анчелотти шогирдлари барча мусобақаларни ҳисобга олганда бир йил давомида ўз майдонидаги бирорта ўйинда ҳам ютқазмади. Жамоа сўнгги бор ўз майдонида 2018 йил 3 март санасида “Рома”га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Кечаги мағлубиятдан сўнг “Наполи” ва “Ювентус” ўртасидаги фарқ 16 очкога етди.