Натижада жамоа Италия чемпионатида сафар ўйинларидаги мағлубиятсиз сериясини 26 та учрашувга етказди. Бу эса клубнинг янги рекорди ҳисобланади. Жамоа сўнгги бор сафарда 2017 йил 19 ноябрда “Сампдория”га 2:3 ҳисобида ютқазганди.