Мағлубиятдан ҳам кўра жамоамиз кўрсатган ўйин киши таъбини хира қилди. На ҳужум ўхшади, на ҳимоядаги ҳаракат. Ҳайронмиз, бу кетишда кузда старт оладиган расмий ўйинларни қандай ўтказамиз.
ЖЧ саралашида қайси гуруҳга тушмайлик, барибир асосий рақибларимиз Жанубий Корея, Япония, Эрон, Австралия бўлиб қолаверади. Биз мундиалга боришни хоҳласак, мана шу жамоалар билан тенгма-тенг ўйнашимиз, зарур пайтда ютишимиз шарт. Бу жамоаларнинг ҳар бири ўртоқлик учрашувида ўзидан кучли жамоани мағлуб эта олади.
Лекин бизга хорижлик мураббий келибди ҳамки, ҳали ўзимиздан кучли рақибларни мағлуб эта олмадик. Бу эса футболчиларнинг ўз кучига бўлган ишончини сусайтириб юборяпти. Купер жамоага ғолиблик руҳини олиб кира олмаяпти. Унга нимадир етишмаяпти.
Статистикага қараймиз, Купер қўл остида терма жамоамиз 13та ўйин ўтказди - 5 ғалаба, 5 мағлубият ва 3 дуранг.
Биз ютган жамоалар: КХДР (2:0), Қатар (2:0), Уммон (2:1), Туркманистон (4:0), Хитой (1:0).
Биз дуранг ўйнаган жамоалар: Сурия (1:1), Ливан (0:0), Австралия (0:0).
Бизни ютган жамоалар: Эрон (0:1), Жанубий Корея (0:4), Япония (1:2), Уругвай (0:3), Туркия (0:2).
Кўриб турганингиздек, ўзимиздан кучли ҳали ҳеч кимни юта олмадик. Қатарни ютдик-ку дейишингиз мумкин. Қатар Осиё Кубогидаги ғолибликдан кейин кучайиб қолди. Лекин бу жамоани биз ҳар доим ютиб келганмиз.
Осиёда бир текис кучли жамоалар деб ана Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Эронни айтса бўлади ва шулар билан ўйнаб бирортасини ҳатто ўртоқлик учрашувида енга олмадик.
Купернинг омади шундаки, у Осиёнинг энг кучли тўртта жамоаси билан ўйнаб кўрди, аммо омадсизлиги шундаки ҳамма ўйинни бой берди.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2118 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1806 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1293 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1170 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1098 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1044 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 993 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 804 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 771 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 747 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |