- Бугун стадионга ташриф буюрган мухлислар қизиқарли ва анча кескин курашларга бой ўйин гувоҳига айланишди. Гарчи, якунда дуранг ҳисоби қайд этилган бўлса-да, натижа ва шогирдларим ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ғалаба қозониш билан бир қаторда, захирамизда қолган йигитларимиз имкониятларини текшириб кўриш эди. Деярли аксарият ёш футболчиларимизни майдонга туширдик. Афсуски, ўйин бошида йўл қўйган хато ва камчиликларимиз туфайли дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Мувозанатни тиклаш учун анча вақт сарфладик. Яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик.
"Шўртан" жамоасига келсак, Ғузорликлар менда жуда яхши таассурот қолдиришди. Улар бугун ўз мухлисларига муносиб ўйин намойиш этиш билан биргаликда бежизга ПРО-Лига"А" гуруҳида пешқадам эмасликларини исботлашди. Жамоада тажрибали футболчилар билан бир қаторда истеъдодли ёшлар ҳам жамланганлиги кўриниб турибди. Очиғи яширмайман, мезбонлар таркибда ўйнаган ёшлардан бирини кўз остимга олиб қўйдим. Имкон туғилиши билан яқин вақт ичида уни ўз жамоамга таклиф қилишни режалаштириб қўйдим. Кимлиги ҳақида ҳозирча айтмайман, бу сирлигича қолсин.
"Шўртан" матбуот хизмати
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2073 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1770 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1263 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1161 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1041 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 984 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 966 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 804 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 765 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 741 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |