MLS. Ибрагимович нафақага чиқмоқчи эмас, у 1-турда жамоасига ғалаба келтирди
03.03.2019 17:42 Ўқилди: 1607
Кеча АҚШ MLS лигасида янги мавсум старт олди.
Златан Ибрагимович ўйнаётган "Лос Анжелес Гэлакси" клуби мавсумни ўз уйида "Чикаго Файр"га қарши баҳс билан бошлади.
Учрашувнинг 80-дақиқасига қадар ҳисоб 1:1 бўлиб турган эди, айнан шу дақиқада швециялик тажрибали ҳужумчи боши билан гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди - 2:1.