Андижондаги "Соғлом Авлод" стадионида иш хатто тунда ҳам тўхтамаяпти
03.03.2019 13:42 Ўқилди: 2071
Хабарингиз бор, айни пайтда Андижон шаҳридаги бош стадионда катта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ишчилар "Соғлом Авлод" стадионида туну-кун меҳнат қилишмоқда. Мақсад стадионни 25 март кунига тайёр ҳолатга келтириш. Стадион тўлиқ пластмасса ўриндиқлар билан жиҳозланмоқда. ПФЛ вакиллари мунтазам равишда иш жараёнини кузатиб боришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Андижон" клуби Суперлиганинг дастлабки икки турини сафарда ўтказади. Жамоа 5 апрель куни ўз майдонида амалдаги чемпион "Локомотив"ни қабул қилади. Катта эҳтимол билан мазкур ўйин "Соғлом авлод" стадионида ўтказилади.