"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола айрим чизиқларга янги ўйинчилар қидиришни бошлаши мумкинлигини яшириб ўтирмади.
"Нима бўлишини билмайман. Лекин, биз чап қанот ҳимоясига номзод қидириш имкониятлари ҳақида ўйлаяпмиз. Ўйлашимча, ёзда 3-4 чизиқни кучайтиришимиз керак. Бизда бази ғоялар бор. Якунда нима бўлишини билмайман, аммо Бенжамин Мендининг жойига бошқа футболчи олиш ҳақида ўйлаяпмиз. Чунки, у ўйнай оладиган ҳолатда эмас", - деди Гвардиола.