Ҳамюртимиз Отабек Шукуров ўйнаётган "Шаржа" клуби сафарда "Ал Фужайра" клуби меҳмони бўлди. 90+8-дақиқада Райан Мендес томонидан урилган гол "Шаржа"га ғалаба келтирди. Шукуров доимгидек тўлиқ ўйнади.
Шу тариқа, "Шаржа" ўз очколари сонини 43тага етказиб олди ва ҳамон чемионатда пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги "Ал Айн" ҳисобида 35 очко бор.
БАА чемпионати. МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ
"Ал Фужайра" - "Шаржа" 0:1
Гол: Райан Мендес 90+8.