"Арсенал" 17 ёшли бразилиялик учун 5 млн евро тўлашга тайёр
02.03.2019 14:42 Ўқилди: 1757
"Арсенал" клуби Бразилия 4-дивизиони вакили "Итуано" клубининг 17 ёшли ҳужумчиси Габриэл Мартинелли учун 5 млн евро таклиф қилишга тайёр.
Бу ҳақда "Goal.com" хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, таклиф қилинадиган пул камлик қилиши мумкин. Бразилия клуби 10 млн евро талаб қилиши мумкин.
Шунингдек, Мартинеллига "Крузейро", "Фламенго", "Палмейрас" ва "Сантос" каби Бразилия клублари, бундан ташқари Англиянинг "Уотфорд", "Лидс" ва "Мидлсбро" жамоалари ҳам қизиқишмоқда.