У ўзаро келишмовчилик туфайли "Истиқлол" футбол клуби спорт директори Али Хатир билан тортишиб қолди. Иш охири жанжалгача бориб етди ва дарвозабон бир калла қўйиб спорт директорининг бурнини синдирди.
Шундан сўнг Али Хатир 30 ёшли посбонни судга берди. Маълумот учун, ушбу дарвозабон Швециянинг "ГИФ Сундсвал" клубини тарк этганидан бери жамоасиз юрибди. Алиризо Хагиги ЖЧ-2014да иштирок этган ва Аргентина, Нигерия, Босния билан кечган баҳсларда терма жамоаси дарвозасини қўриқлаган.