Португалия чемпионатининг 33-турида «Насьонал» ўз уйида «Порту»га йирик ҳисобда имкониятни бой берди.
Шу тариқа, Коштинья устозлигидаги клуб сўнгги тур олдидан расман келаси мавсумни қуйи дивизионда бошлайдиган бўлди. «Насьонал» сафида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов виза билан боғлиқ муаммолар туфайли охирги ўйинларда жамоа қайдномасидан жой олмаётгани ҳақида хабар бергандик. Эслатиб ўтамиз, Рашидов мазкур клуб сафида 7та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урганди.