Тошкентда "Пахтакор" "Навбаҳор" билан куч синашади. Учрашув 19:45да бошланади. Қуйида ўйинга оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.
"Пахтакор"
- Чемпионлик учун курашаётган "Пахтакор" 19 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринда боряпти. Жамоа еттита ўйиндан 6тасида ғалаба қозониб, бир марта дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 13-5.
- "Пахтакор" охирги уч учрашувни ғалаба билан якунлади. Жамоа 4-турда "Сурхон" билан дуранг ўйнаганидан кейин "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Металлург"ни мағлуб этди.
- "Пахтакор" охирги иккита ўйинида бир хил 2:1 ҳисоби билан зафар қучди.
- "Пахтакор" шу пайтгача ўз майдонида 4та ўйинда майдонга тушиб, ҳаммасини ғалаба билан якунлади. Тўплар нисбати 9-3.
- "Пахтакор" "Навбаҳор"га қарши 57 бор майдонга тушиб, шундан 35тасида ғалаба қозонган.
"Навбаҳор"
- "Навбаҳор" жадвалнинг 4-поғонасида бормоқда, 11 очко тўплаган. Жамоа 3та ўйинда ғалабага эришди ва икки мартадан дуранг ва мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати 12-8.
- "Навбаҳор" қаторасига тўртта ўйиндан бери ютқазмаяпти: уч ғалаба ва бир дуранг. "Лочинлар" "Насаф", "Сурхон", "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб, "Динамо" билан дуранг ўйнашди.
- "Навбаҳор" бугун сафарда тўртинчи ўйинини ўтказади. Аввалги учта баҳсда биттадан ғалаба, мағлубият ва дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 3-3.
- "Навбаҳор" шу пайтгача "Пахтакор"ни 14 бор мағлуб этиб, 8 марта дуранг ўйнаган ва 35 ўйинда мағлуб бўлган.
- Факт: "Навбаҳор" 2014 йилдан бери Тошкентда "Пахтакор"га гол ура олмаяпти.
Охирги 5 ўйин
2018 йил. Иккинчи босқич. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 0:0
2018 йил. Биринчи босқич. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0
2017 йил. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0
2016 йил. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 3:0
2015 йил. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0
Тошкентда бўлиб ўтган охирги 5та ўйиннинг тўрттасида "Пахтакор"нинг қўли баланд келган. Фақат охирги учрашув дуранг билан якун топган. Қизиғи шундаки, охирги бешта ўйинда "Навбаҳор" рақиб дарвозасига умуман тўп кирита олмаган.
26.03.2024 20:50 Ўқилди 1062 Элдор Шомуродов яна жароҳат олди |
19.03.2024 23:50 Ўқилди 906 Жаҳон чемпионати-2030 расмий логотипи намойиш этилди |
20.03.2024 09:50 Ўқилди 789 Goal 2005 йилдан кейин туғилган вундеркиндлар рейтингини тузди |
26.03.2024 07:25 Ўқилди 732 Бугун терма жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин |
20.03.2024 09:44 Ўқилди 717 Мухлислар Месси ўйнамаган ўйин учун пулларини қайтаришни талаб қилмоқдалар |
26.03.2024 05:22 Ўқилди 681 XXI асрда ўз ампуласида энг кўп гол урган футболчилар рамзий жамоаси (фото) |
19.03.2024 08:00 Ўқилди 597 «Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум |
25.03.2024 10:25 Ўқилди 573 «Кимдир ўлдими?». Месси «Интер Майами»га ўтишини эшитган Дэвид Бекхэм ётган жойида йиғлаб юборган экан |
26.03.2024 09:50 Ўқилди 510 FourFourTwo. Бразилия тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди |
23.03.2024 09:50 Ўқилди 441 УЕФА «Ливерпуль» мухлисларига товон пули тўлайди. Нега? |