
Шиддат ваъда қилаётган ўйинлар олдидан яқинда Суперлига иштирокчисига айланган “Динамо” жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиевнинг фикрлари билан қизиқдик.
“Авваламбор, барчани баҳорнинг кириб келиши билан табриклайман. Баҳорий кайфият барчамизни йил давомида тарк этмасин. Баҳор бу нафақат, аёллар байрами ёки Наврўз, балки футбол байрамининг ҳам бошланишидир.
Олдиндан бизни жуда қизиқарли мавсум кутиб турибди. Суперлига иштирокчисига айланганимиз футболсевар Самарқанд халқи учун баҳорий байрамлар олдидан кутилмаган хушхабар бўлди. Биз йил бошидан буён жамоамиз билан пухта тайёргарлик кўришга киришганмиз. “Динамо” Суперлигада ҳам муносиб бўлишга интилади. Аввалдан олдимизга Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганди. Энди муносиб бўлиш учун 10 кун вақт қолган бўлсада, биз бор имкониятимизни ишга солиб тайёргарлик кўраяпмиз.
Мавсумни қўшниларимиз Қашқадарёнинг “Насаф” клубига қарши баҳс билан бошлаймиз. “Динамо” – “Насаф” ўйини Самарқандда катта футбол байрамига айланади. Бу жамоалар ўртасидаги баҳс доим қизиқарли кечган. 1-турдаги рақибимиз “Насаф” ҳақида фақат илиқ фикрларни айтиш мумкин. Улар ҳар қандай таркибда бўлишмасин, ўз услубларига эга жамоадир.
Қисқа вақт қолган бўлса-да, мен бундай синовларга олдин ҳам тушганман, шу боис бу сафар ҳам тайёрман. Йигитларимизга ишонаяпман. “Динамо” битта катта оилага айланган. Бизнинг энг катта кучимиз бирдамлигимизда. Биласиз, бизнинг минглаб мухлисларимиз бор. Янги мавсумда ҳам бизни қизғин қўллаб-қувватлаб турсалар, биз ҳам ишончни оқлаб, Суперлигада уялтирмаймиз” – дейди “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев.
![]() | 30.05.2026 21:11 Ўқилди 16479 Anchelotti Neymarning jarohati haqida fikr bildirdi |
![]() | 30.05.2026 22:40 Ўқилди 9017 Zayniddin Tojiev: "Kubok 1/8 finalida "Paxtakor" bilan "Nasaf" tushmasa bo'lgani" |
![]() | 03.06.2026 00:48 Ўқилди 8236 Norvegiya Trampga "Tinchlik mukofoti" topshirilgani yuzasidan shikoyat qildi |
![]() | 30.05.2026 20:56 Ўқилди 6751 LIVE. YCHL finali. PSJ - "Arsenal" 0:0 (matnli translyatsiya) |
![]() | 27.05.2026 00:48 Ўқилди 6699 Ro'ziqul Berdiev: "Sho'rtan"dan yaxshiroq o'yin kutgan edik" |
![]() | 30.05.2026 22:16 Ўқилди 5261 Bobur Abdurahmonov: "Ikkinchi bo'limdagi o'yinimizdan qoniqdim" |
![]() | 30.05.2026 23:48 Ўқилди 5209 Aybek Nurbaev: "Tajribasizlik pand berdi" |
![]() | 02.06.2026 06:33 Ўқилди 5051 Anchelotti: «Bizda Pele yo‘q» |
![]() | 29.05.2026 01:56 Ўқилди 4956 Jo Koul: "Arne Slot yana bir imkoniyatga loyiq" |
![]() | 02.06.2026 07:22 Ўқилди 4621 O‘rtoqlik uchrashuvi. Guruhdoshimiz Kolumbiya Kosta-Rikani mag‘lub etdi |
Реклама
Сайт хақида