«Арсенал» 11 йил жамоада фаолият олиб борган футболчи билан ҳайрлашди
06.05.2019 01:21 Ўқилди: 1038
Англия чемпионатининг 37-тур «Арсенал» ҳмада «Брайтон» учрашувидан (1:1) олдин, лондонликлар жамоа сафида 11 йил давомида ҳаракат қилган яримҳимоячи Аарон Рэмси билан ҳайрлашув маросимини ўтказди.
Хавбек «тўпчилар» сафида 369та баҳсда қатнашиб, 64та гол ва 62та пасни ўз ҳисобига ёзиб қўйганди. Рэмси фаолиятини «Ювентус»да давом эттиради.