Расмий хабар: "Насаф" Рўзиқул Бердиев билан шартномани узайтирди
28.02.2019 18:42 Ўқилди: 1761
"Насаф" раҳбарияти бу мавсумда ҳам Рўзиқул Бердиевга ишонч билдирди.
Тажрибали мутахассис бугун янги шартномага имзо чекди. Жамоа ўз фалсафасига содиқ қолган ҳолда яна совринли ўринлар учун курашади. "Насаф" футбол клуби раҳбарияти Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги мураббийлар штабига керакли шарт-шароитларни яратиб беришни ваъда қилишди.