
Унга бўлган қизиқувчилар сони эса тобора ортиб бормоқда. Бирор-бир аренада ўтказиладиган ўйинни томоша қилиш учун ишқибозларнинг сони ҳам кўпайиб боряпти. Эндиликда ҳаваскорлар футболида ўзига хос қизиқарли турнирлар миқдори ортиб бормоқда. Аммо мана шундай мусобақаларни уюштириш ва ўйинларни ўтказиш ҳам осон жараён эмас. Андижонда ҳаваскорлар футболини ташкиллаштиришда ушбу соҳага қизиқувчилар орасида яхши таниш бўлган Баҳтиёр Насриддинов менежер сифатида ҳам ном қозонган. Эндиликда унинг ташаббуси билан ҳаваскорлар футболида «Супершоу» мусобақаси ўтказиб келинмоқда ва бунда энг сара кучли жамоалар иштирок этишмоқда. Шу боис мухлисларнинг қизиқиши ҳам янада ортиб кетди. Насриддинов эса бугунги кунда ҳавасколар футболининг даражаси ва янги ташкил этилаётган мусобақа ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Футболни асосан саломатлигимиз учун ўйнаймиз. Буни ўйинчиларимизга ҳам уқтириб келамиз. Шу билан бирга ҳаваскорлар футболини ривожлантириш орқали ўзбек футболига озгина бўлса ҳам ҳиссамизни қўшишни истаймиз. Одамларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун ҳам футболга келиб маза қилиб дам олишларини таъминлашга ҳаракат қиляпмиз. Масалан, ўзим ҳам бўш бўлдим дегунча аренага бораман. Хаваскорлар футболини ижтимоий тармоқларда ҳам кен ёритишади. «Водий арена» билан «Футбол онлайн» номли телеграм каналлари доимий равишда ҳаваскорлар ўртасидаги футболни мунтазам равишда тарғиб қилиб, мухлислар учун ёритиб келишмоқда. Ушбу каналлар орқали ўйинларнинг қачон ва қайси куни бўлиб ўтишини ҳам билиб турамиз. Ишқибозларнинг қизиқишини янада ошириш мақсадида «Футбол мухлислар учун супер шоуси» деб номланган мусобақани ташкил қилганмиз. Масалан, Андижоннинг ўзида 100 тача ҳаваскорлар жамоаси бўлса, шуларнинг ичидан энг кучлиларини танлаб, уларнинг иштирокида супер шоу номи остида мусобақа ўтказяпмиз. Қолаверса, бу мусобақамизда фақат андижонликлар эмас, водий жамоалари ҳам иштирок этишяпти. Шунингдек, Қирғизистондан ҳам мусобақамизда қатнашиш истагини билдираётган жамоалар чиқяпти. Ҳозир қиш фасли бўлгани учун ўйинларимизни залда ўтказяпмиз. Фарғонанинг «Нефтчи» футзал жамоаси мураббийи Фарруҳ Зокиров билан яхши муносабатдамиз ва бир неча бор унинг жамоасига қарши ўйнадик. Эндиликда ўша мураббийни чақириб футзал жамоасига тортадиган ўйинчиларимизни тавсия этяпмиз. «Андижон» жамоаси ҳам Суперлигага чиқди ва улар ҳам футзал жамоасини ташкил қилишса керак. Айтмоқчиманки, бизда иқтидорли йигитлар кўп.
Ҳаваскорлар футболида келишув йўқ, ўртага ҳеч нима тикилмайди. Мухлисларнинг қизиқиши ҳам катта. Бу ерда ҳақиқий соф футбол ўйналади. Ўйиндан кейин ишқибозлар ўртасидаги энг яхши ўйинчини аниқлаймиз ва унга ўзимизнинг эсдалик совғамизни топширамиз. Шу тариқа, 30-супер шоу мусобақасини ўтказяпмиз. Бундай ўйинлар кўчада боланинг бекор юриши, ноўғри йўллларга кириб кетмаслигининг олдини олишда ҳам хизмат қилади, - дейди Насриддинов.
![]() | 26.02.2026 01:24 Ўқилди 5603 ECHL. "Real Madrid" - "Benfika" 1:1 (matnli translyaciya) |
![]() | 04.03.2026 01:00 Ўқилди 4647 Ispaniya kubogi. "Barselona" - "Atletiko" 0:0 (matnli translyaciya) |
![]() | 25.02.2026 01:08 Ўқилди 4141 ECHL Pley-off bosqichi javob o'yinlari |
![]() | 04.03.2026 01:56 Ўқилди 3839 Ispaniya kubogi. "Barselona" - "Atletiko" 2:0 (matnli translyaciya) |
![]() | 24.02.2026 03:00 Ўқилди 3569 APL. Kerrikning mag'lubiyatsiz seriyasi davom etadi: "Manchester Yunayted" mehmonda "Everton"ni mag'lub etdi |
![]() | 05.03.2026 00:24 Ўқилди 2866 APL. "Manchester Siti" - "Nottingem Forest" 0:0 (matnli translyaciya) |
![]() | 24.02.2026 01:00 Ўқилди 2788 APL. "Everton" - "Manchester Yunayted" 0:0 (matnli translyaciya) |
![]() | 01.03.2026 21:32 Ўқилди 2669 APL. "Arsenal" - "Chelsi" 0:0 (matnli translyaciya) |
![]() | 27.02.2026 02:16 Ўқилди 2597 Daniel Farke: "Gvardiola hammadan bir qadam oldinda" |
![]() | 26.02.2026 02:08 Ўқилди 2593 Saudiya Arabistoni. "Al Nassr" safarda yirik g'alaba qayd etdi, Ronaldudan navbatdagi gol! |
Реклама
Сайт хақида