Касемиро: "Роналдунинг кетиши? Бир ҳафта олдин Бензема дунёнинг энг яхши ҳужумчиси эди"
28.02.2019 16:00 Ўқилди: 2156
"Реал" ярим ҳимоячиси Касемиро "Барселона"га қарши баҳсдан сўнг ҳужумчи Криштиану Роналдунинг кетиши жамоага қандай таъсир кўрсатгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Роналду "Реал"да ўйнамаяпти, бир ҳафта олдин эса Бензема дунёнинг энг яхши ҳужумчиси эди. Ҳозир ўз номимиз учун курашишимиз керак. Биз гол ура олмадик, аммо курашиб, кўплаб вазиятлар яратдик. Аммо агар ўз имкониятларингдан фойдаланмасанг, рақиб сизга муаммо яратиши мумкин.
Фақат Винисиусни айблаб бўлмайди. У ҳеч нарсадан қўрқмайди. Йигитчанинг ўйин даражаси мени ҳайрон қолдирмоқда" - дейди Касемиро.