“Тоттенхэм” сўнгги 10 йилликдаги энг ёмон натижасини қайд этди
01.05.2019 08:21 Ўқилди: 1156
“Шпорлар” кеча Чемпионлар Лигаси ярим финалининг дастлабки баҳсида “Аякс”ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бу жамоанинг жорий мавсум ҳисобидан барча мусобақалардаги 18-мағлубияти бўлди. Клуб сўнгги 10 йил ичида илк бор 18 та ўйинда мағлуб бўлди. Лондонликлар сўнгги бор 2008/09 йилги мавсум 19 та баҳсда ютқазганди.
“Тоттенхэм” жорий мавсум АПЛда “Борнмут”, “Эвертон”, Чемпионлар Лигасида эса “Аякс” билан жавоб ўйинини ўтказади.