
Мазкур мусобақада жами 8 жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.
Ушбу мусобақани ўтказишдан мақсад ўқувчи-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида дўстона муносабатларни шакллантириш, иқтидорли ёшларни кўллаб-қуватлаш, спортнинг футбол турини оммалаштириш каби устувор масалаларни қамраб олган.

Мусобақада Фарғона шахар 1-болалар ўсмирлар спорт мактаби шарафини “Ипакчи” ҳамда “Ёшлик” жамоалари ҳимоя қилдилар. Шунингдек “Нефтчи СК” (Фарғона шахри), Қува туман БЎСМ жамоаси, “Эверест” (Асака тумани), “Дўстлик” (Андижон шахри), “Бўстон БЎФМ” (Бўстон тумани) ва “Динамо” (Андижон шахри) жамоалари иштирок этдилар.
Мусобақа Ҳалқаро Футбол федерациясининг (FIFA) қоидаларига асосан ўтказилди. Ҳар бир ўйин 40 дақиқа вақт давомида ўтказилди. (20 дақиқадан 2 бўлим, 5дақиқа танаффус) Ғолиблик учун кураш жуда кескин ва қизиқарли курашларга бой бўлди. Жамоалар 2 гуруҳга бўлинган холда ўйин ўтказдилар. Қуръа натижасига кўра:
“А” гуруҳи: “Ипакчи”, “Эверест”, “Дўстлик”, Қува туман БЎСМ.
“B” гуруҳи: “Ёшлик”, “Бўстон БЎФМ”, “Динамо”, “Нефтчи СК”

Гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар финал йўлланмасини қўлга киритдилар. Ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоалар эса мусобақада 3-ўринни олиш учун беллашдилар.
Мусобақада 1-ўрин Фарғона шаҳар 1-болалар ўсмирлар спорт мактабининг “Ипакчи” жамоасига насиб этди. 2-ўрин Андижон шахрининг “Динамо” жамоаси 3-ўринни эса Асака туманининг “Эверест”жамоалари эгалладилар.

Мусобақага ташриф буюрган меҳмонлар хамда ота-оналар ўйинларнинг қизиқарли, шиддатли ва муросасиз руҳда ўтганлигига гувоҳ бўлдилар.
Мусобақада ғолиб ва совриндор жамоалар хомийлар ва Фарғона шаҳар 1-БЎСМ маъмурияти томонидан I,II,III даражали диплом, медал ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.
М.Фозилов
Фарғона шаҳар 1-сонли болалар ўсмирлар спорт мактаби услубчиси

![]() | 15.10.2026 00:08 Ўқилди 34785 "Roma" - "Real" LIVE |
![]() | 12.10.2026 23:24 Ўқилди 21157 Elit OCHL. Hamrobekovning "Traktori" durang o'ynadi, "Al Ahli" BAAda 3 ta gol urdi |
![]() | 13.10.2026 02:16 Ўқилди 13742 Elit OCHL. "Neftchi" mehmonda "Al Nassr"ga mag'lub bo'ldi |
![]() | 12.10.2026 19:56 Ўқилди 12207 Zayniddin Tojiev: "O'yin yangi stadionda o'tkazilgani muxlislarga ham maqul keldi" |
![]() | 14.10.2026 00:32 Ўқилди 10415 Mustaqil futbol regulyatori: aksariyat ingliz klublari moliyaviy inqiroz yoqasida turibdi |
![]() | 14.10.2026 00:08 Ўқилди 8816 YCHL. "Atletiko" – "Man Yunayted" va boshqa uchrashuvlari start oldi (onlayn hisob) |
![]() | 11.10.2026 02:08 Ўқилди 8458 PSJ "Le-Man"ni mag'lub etdi |
![]() | 14.10.2026 19:16 Ўқилди 6452 Birodar Abduraimov va To'lagan Isoqov vorislari” metodik qo'llanmasi taqdimoti o'tkazildi |
![]() | 11.10.2026 21:08 Ўқилди 5736 Brendan Rojers: "Paxtakor"ga imkon qadar muammo tug'dirishga harakat qilamiz" |
![]() | 15.10.2026 00:00 Ўқилди 5620 LIVE. YCHL. "Manchester Siti" - PSJ 0:0 (matnli translyatsiya) |
Реклама
Сайт хақида