“Тоттенхэм” 5 йил ичида илк бор дарвозага аниқ зарба бера олмади
28.02.2019 09:42 Ўқилди: 1664
“Тоттенхэм” кеча АПЛнинг 28-туридан ўрин олган баҳсда “Челси”га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Қизиғи, “шпорлар” 5 йил ичида илк марта рақиб дарвозаси томон битта ҳам аниқ зарба бера олмади. Клуб сўнгги бор АПЛ доирасида 2013 йил декабрида “Ливерпул”га қарши баҳсда шундай ҳолатга тушган эди. Почеттино қўл остида “Тоттенхэм” 179 та ўйинда рақиблар дарвозасига камида 1 та аниқ зарба йўллаганди.